Ўзгидромет ҳузуридаги гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

Институтимиз ёшлари ҳамда Экология вазирлиги ҳодимлари орасида Заковат интелектуал ўйини

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари (ёшлар ва катталар) ўртасида ўтказилган “Заковат Қуиз”- интелектуал ўйинида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг ёш тадқиқотчиларидан тузилган “ГМИТИ ёшлари” жамоаси фаол иштирок этди. Ушбу мусобақада ГМИТИ ёшларидан тузилган жамоа фахрли 2-ўринни эгаллади. Заковат сўнггида ғолиб жамоалар махсус сертификатлар ва қимматбаҳо электр-самакатлар билан мукофотланди.

Иқлимни моделлаштириш лабораториясида янги илмий ишлар бўйича семинар

Ноябр ойининг 20-санасида ГМИТИ 91-хона, мажлислар залида Иқлимни моделлаштириш лабораторияси тадқиқотчиларининг янги илмий ишлари бўйича семинари бўлиб ўтди. Хусусан, семинар давомида докторант И.Маҳмудов Стандартлашган ёғингарчилик индекси (SPI), кичик илмий ходим С.Бегматов Стандартлашган ёғингарчиликнинг буғланиш индекси (SPEI) ҳамда лаборатория мудири г.ф.д., проф. Б.Холматжанов «Aтмосфера қурғоқчилиги термогигрометрик коеффициенти» мавзусидаги маърузалари ушбу лабораториянинг бошқа тадқиқотчилари ва қизиқувчи бир […]

NEXUS Gain лойиҳаси доирасида «Сув ресурcларини PWR модели ёрдамида моделлаштириш» мавзусидаги семинар

Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг (SICWC) Илмий ахборот марказида NEXUS Gain лойиҳаси доирасида «Сув ресурсларини PWR модели ёрдамида моделлаштириш» мавзусида 2 кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарда ГМИТИ, IWMI, SICWC ва ТИҚХММИ тадқиқотчилари ҳамда ЎзМУ талабалари фаол иштирок этишди. Семинар давомида иштирокчилар моделнинг бошланғич тушунчалари ва бирламчи модел яратишни […]

Сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича халқаро лойиҳа

28-29 октабр кунлари Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнология институтида “Оролбўйида сув-енергетика, озиқ-овқат ва атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги (https://uza.uz/uz/posts/halqaro-loyiha-suv-resurslarini-boshqarish-ishlari-yaxshilanmoqda_651456)” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган халқаро НЕХУС Гаинс ҳамда Ҳйдро 4У лойиҳалари доирасида ташкил етилган семинарда лойиҳа мутахассислари, експертлари, сув ресурсларини бошқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида илмий-тадқиқотлар олиб бораётган олимлар, Фарғона водийсидаги йирик сув […]

“Иқлим ўзгариши ва унинг атроф муҳитга таъсири: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусидаги халқаро конференция

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти илмий ҳодимлари 28-октабр Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Иқлим ўзгариши ва унинг атроф муҳитга таъсири: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда ўз маърузалари билан фаол иштирок этди. Конференция мақсади ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда география, гидрология, метеорология, иқлимшунослик, экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқа турдош фанлар соҳаларининг […]