Институтимиз ёшлари ҳамда Экология вазирлиги ҳодимлари орасида Заковат интелектуал ўйини
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари (ёшлар ва катталар) ўртасида ўтказилган “Заковат Қуиз”- интелектуал ўйинида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг ёш тадқиқотчиларидан тузилган “ГМИТИ ёшлари” жамоаси фаол иштирок этди. Ушбу мусобақада ГМИТИ ёшларидан тузилган жамоа фахрли 2-ўринни эгаллади. Заковат сўнггида ғолиб жамоалар махсус сертификатлар ва қимматбаҳо электр-самакатлар билан мукофотланди.



