Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган “Судочье кўлини қутқаринг!” сарлавҳали мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан Оролбўйи ҳудудида жойлашган Судочье кўллар тизимининг сўнгги йиллардаги ҳолати сунъий йўлдош маълумотлари асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 2020–2026 йилларнинг август ойида олинган Sentinel-2 сунъий йўлдош тасвирлари таҳлил қилиниб, кўлнинг очиқ сув юзаси сув индекси асосида аниқланди. Таҳлил барча йиллар учун бир хил усулда […]
2026 йил 2–15 август кунлари Тожикистон Республикасининг Хоруғ шаҳридаги University of Central Asia (UCA), Khorog Campusда “Understanding Cryosphere Hazards: Integrating Glaciers, Glacial Lakes, and Permafrost” мавзусида Summer University 2026 халқаро ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Тожикистондан жами 30 нафарга яқин ёш олим ва мутахассислар иштирок этди. Мазкур халқаро семинарда Гидрометеорология […]
Геоинжиниринг лойиҳаси доирасида Ўрта Барқироқ музлиги юзасида кузатиладиган эриш жадаллигини камайтириш ва геотекстил қопламанинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида тажриба-синов ишлари амалга оширилди. Тажриба доирасида музлик юзасининг 100 м² майдони геотекстил материали билан қопланди. Мазкур қоплама музлик юзасига тушадиган қуёш радиатсиясининг бевосита таъсирини камайтириш орқали музлик юзасидан эриш жараёнини секинлаштиришга қаратилган. Геотекстил қопламасининг самарадорлигини миқдорий баҳолаш учун […]
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ) томонидан АҚШ Геология хизмати (USGS) билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳа доирасида Қашқадарё вилоятидаги дарёларда навбатдаги илмий дала кузатувлари амалга оширилди. Ушбу тадқиқот ишлари 2026 йил 13–19 май кунлари ташкил этилди. Дала кузатувлари давомида Қашқадарё вилояти дарёларининг табиий режим ҳамда бошқариладиган қисмларида сув сифати бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Хусусан, сувнинг стабил изотоп таркиби, […]
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ) илмий ходимлари томонидан Қашқадарё ҳавзасидаги дарёларда иккинчи босқич илмий дала кузатувлари амалга оширилди. Ушбу тадқиқотлар ГМИТИ ва АҚШ Геология хизмати (USGS) ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида олиб борилмоқда. Мазкур дала ишлари 2026 йил 30 март – 2 апрель кунлари Қашқадарё ҳавзасида жойлашган Ўзгидромет тизимига тегишли 11 та гидрологик постларда ташкил этилди. Кузатувларда […]