Япониянинг Чуо университети илмий ходимларининг илмий лойиха доирасидаги ташрифи
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ва Япониянинг Чуо университети билан ҳамкорлигидаги “Икки йиллик шаффофлик ҳисоботи учун исссиқхона газлари миллий инвентаризациясини ривожлантириш ва такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида Япониянинг Чуо университети илмий ходими Д-р Юко Сайто (Yuko Saito), Climatec Co. Ltd. компанияси мутахассислари Юсике Ое (Yusuke Oe) ва Ёмогида (Yomogida) 6-10 февраль кунлари Гидрометеорология илмий тадқиқот институтига ташриф буюрдилар. Ташрифдан мақсад – лойиҳа доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат эди. Ташриф доирасида япониялик мутахассислар ГМИТИ Аранчи тажриба станциясида атмосферадаги углерод диоксид миқдорини ўлчовчи “Eddy covariance flux” ускунаси ва автоматик метеорология станциясини ўрнатдилар. Ушбу ўрнатилган ускуналар Ўзбекистонда атмосфера ҳавосидаги иссиқхона газлари миқдорини ўлчовчи илк ускуна ҳисобланади. Лойиҳа доирасида Япониянинг атмосфера ҳавосидаги иссиқхона газлари концентрациясини ўлчайдиган GOSAT сунъий йўлдош маълумотларини ер усти кузатиш маълумотлари билан биргаликда Икки йиллик шаффофлик ҳисоботини тайёрлашда фойдаланиш имкониятларини ўрганиш режалаштирилган.



