2023-йил 17-март куни Тошкент шаҳрида музликларни мониторинг қилиш ва моделлаштириш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари бошқармалари ва Марказий Осиёда мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик бўйича минтақавий Ишчи гуруҳи раҳбарларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди. Йиғилишда НИГМИдан: НИГМИ директори Агзамов Ф.С., глациология бўлими ходимлари Карандаева Л.М., Умирзаков Г.Х., Гулмурзаева Б.А. Илмий марказлар […]
Корея халқаро хамкорлик агентлиги (КОИCA) ҳамда, Корея Республикасининг йирик университетлари томонидан узоқ муддатли магистрлик дастурига номзодлар қабули бошланганлиги маълум қилинган. Шу муносабат билан Кореянинг йетакчи университетларида узоқ муддатли магистрлик ўқув дастурида ўқишни олиб бориш истагида бўлган номзодлар ўз аризаларини Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти кичик илмий ходими Ў.Саидовга +99891 338-38-18 телефон рақами ёки саидоволмас1994@гмаил.cом електрон почта орқали […]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори талабларига мувофиқ 2023 йил 2-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг шаклларидан бири мустақил изланувчиликка Ягона электрон тизим (phd.mininnovation.uz) орқали онлайн ҳужжатлар топшириш бошланди. Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади. Мустақил изланувчилик – фалсафа доктори (Doctor of […]
Ф.Aгзамов ўлкамизда дарё ва бошқа сув ҳавзаларининг музлаши республикамизга Скандинавия ҳудудидан Волга ҳудуди орқали кириб келган совуқ ҳаво оқимлари туфайли вужудга келган табиий ҳодиса эканлигини ҳамда ушбу табиий ҳодисанинг ижобий ва салбий томонлари борлигини айтиб ўтди. Салбий томонларидан бири сув ости жонзотларининг нобуд бўлиши бўлса ижобий томонлари эса сув ресурслари миқдорининг ортиши, шунингдек қишлоқ хўжалигида […]
Кузатилган иқлим ўзгариши шунчалик тез ва шиддатли содир бўлмоқдаки, у давлатлар ва жамиятларнинг иқтисодий ва барқарор ривожланишига таҳдид солмоқда. Шундай қилиб, иқлим ўзгариши Марказий Осиёда, хусусан, иқлим ўзгариши таъсирига айниқса заиф бўлган Ўзбекистонда аллақачон жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Мавжуд вазият иқлим ўзгаришига мослашиш масалаларини давлатнинг устувор ривожланиш дастурларига киритиш зарурлигини белгилаб берди. БМТТД ва Яшил […]