Жорий йилнинг 19-июлида Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳузуридаги

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ) Буюк Британиянинг  Reading

университети билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда сел хавфини камайтиришда экстремал

ёғингарчилик прогнозини такомиллаштириш” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

19.07.2023

Семинар гибрид (оффлайн ва онлайн) тарзда ташкил этилган бўлиб унда  Reading университети, ГМИТИ, Ўзгидромет, Ўзбекистон Миллий Университети, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигидан соҳа ходимлари, шунингдек Казгидромет, Марказий Осиё гляциология марказидан илмий тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Семинарда ГМИТИ ва Реадинг университети илмий ходими Мамаджанова Г.A. томонидан Европа ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари марказининг (ECMWF) ecPoint-Rainfall прогнозтик маълумотлари асосида Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистонда сел тошқинларини олдиндан прогноз қилиш имконияти илк бор тақдим этилди. Тадбир иштирокчиларига ECMWFнинг ёғинлар бўйича янги оператив прогностик маҳсулоти ecPoint-Rainfall (нуқтали ёғин) маълумотлар платформасидан фойдаланиш бўйича кўрстамалар берилди.

Мазкур семинар кучли ёғинларни прогноз қилиш, сел хафларидан огоҳлантириш, гидрометеорологик хавфларни мониторинг қилиш ва уларни олдини олиш, сел тошқинларида аҳоли билан ишлаш, ҳамда мазкур хавфни баҳолаш бўйича фаолият юритаётган оператив соҳа ходимлари, шунингдек, докторантлар ва ёш илмий тадқиқотчиларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган.

19.07.2023