Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти

Виктор Евгеньевич Чуб хотирасига!

Ўзбекистон Республикасида Гидрометеорология хизмати сохасини ривожлантиришда Виктор Евгеньевичнинг хиссаси жуда катта. 1979-2017 йиллар давомида Виктор Евгеньевич Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимида ишлаб Ўзбекистон Республикаси агросаноат комлексини гидрометеорологик таъминоти бўйича кенг камровли ишларни олиб боришда ташкилотчи бўлган. 1993 йилдан бошлаб Гидрометеорология хизмати марказидаги раҳбарлик фаолиятини Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори лавозими билан бирга уйғунликда олиб борди. […]

АҚШ Гидрометеорологик фаолияти билан танишув!

Экология вазирлиги, шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Гидрометеорология илмий- тадқиқот институти олим ва тадқиқотчилари табиий ресурслар, экотизим ва атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ва ердан фойдаланиш ўзгаришининг таъсирини мониторинг қилиш, баҳолаш, хариталар тузиш ҳамда мақсадли илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича тажриба ўрганмоқда. Шу мақсадда 18-22 сентабр кунлари Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамда Aтроф-муҳит […]

MODSNOW модули билан танишув тренинги!

7-11 август кунлари “Ўзгидрометда MODSNOW модулини такомиллаштириш ва семинарлар” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Маърузалар Др. Aброр Гафуров ва Мр. Фридрих Буш томонидан рус – инглиз тилларида олиб борилди. Ўзгидромет ҳамда Гидрометеорология илмий тадқиққот институти ҳодимлари ва ёш изланувчи талабалар ушбу семинарда иштирок этишди. MODSNOW гидрологик моделини такомиллаштириш ва ундан реал вақт режимида Марказий Осиё […]

Пахтакор музлигига экспедиция уюштирилди!

Ушбу экспедиция Германиянинг «Яшил Марказий Осиё» (Green Central Asia) дастури ҳамда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида амалга оширилаётган “CLIMWATER” (Climate Impact Assessment on Water Resources in Uzbekistan; implications to agriculture and hydropower sectors – Ўзбекистондаги сув ресурсларига иқлим таъсирини баҳолаш; қишлоқ хўжалиги ва гидроенергетика секторларида) лойиҳалари доирасида амалга оширилди. Экспедициядан лавҳани қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: instagram.com/reel/CvwWEAovYi4/?utm_source=ig_web_copy_link&igshid=MzRlODBiNWFlZA==

17-28 июл кунлари Японияда “Satreps Blue” лойиҳаси доирасида Япониянинг ҳамкор университетлари билан биргаликда тренинг курслар бўлиб ўтди.

SATREPS Ўзбекистон-Япония лойиҳаси доирасида Японияда 2023 йил 17-28 июль кунлари JICA кўмагида Япония ҳамкор университетлари билан тренинг курслари бўлиб ўтди. Тренинг курслари SATREPS-BLUE лойиҳасининг раҳбари, Киото Университети профессори Кенжи Танака ва Тоттори Университети профессори К.Н.Тодерич томонидан ташкиллаштирилди.  Тренинг курсларида SATREPS-BLUE лойиҳасининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти, […]