7-11 август кунлари “Ўзгидрометда MODSNOW модулини такомиллаштириш ва семинарлар” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Маърузалар Др. Aброр Гафуров ва Мр. Фридрих Буш томонидан рус – инглиз тилларида олиб борилди. Ўзгидромет ҳамда Гидрометеорология илмий тадқиққот институти ҳодимлари ва ёш изланувчи талабалар ушбу семинарда иштирок этишди. MODSNOW гидрологик моделини такомиллаштириш ва ундан реал вақт режимида Марказий Осиё минтақасидаги сув захираларини мониторинг қилишда фойдаланиш бўйича, MODSNOW дастурининг 4 та модули Ўзгидромет ходимлари ва ёш изланувчиларга ўргатилди. Натижалар гидрометеорология хизмати агентлигига тақдим этилди, бу эса сув тошқини прогнозларини, шунингдек, бутун минтақада вегетация даври учун сув билан таъминланиш прогнозларини яхшилашга ёрдам беради.

Маълумот учун:

MODSNOW – Марказий Осиёдаги қор қоплами ва сув ресурсларини кузатиш учун операцион восита. MODSNOW Tool хусусиятлари:

а) операцион ва ҳар қандай дарё ҳавзасидаги қор қопламининг автоматик мониторинги;

б) қор қоплами маълумотларидан фойдаланган ҳолда масофавий зондлаш асосида гидрологик прогнозлаш;

с) қор қалинлиги, қор эриши ва қорнинг сув эквиваленти оператив мониторинги;

д) ёз ойларида музликларнинг эриши ҳисобга олинган ҳолда қисқа муддатли (бир неча кун) гидрологик прогноз қилиш.