Ўзгидромет ҳузуридаги гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

ГМИТИ илмий ходимлари 2023 йил 9-12 октябр кунлари Қохирада бўлиб ўтган “Иқлим, тинчлик ва хавфсизлик, иқлим сиёсати ва тинчлик учун молия экспертлар академияси” мавзусидаги тадбирда иштирок этишди.

Тадбирда Миср президенти вакили Элчиси жаноб Алессандро Франкассетти, Қохира халқаро можароларни хал қилиш, тинчликни сақлаш ва тинчликни ўрнатиш маркази (CCCPA) Бош директори жаноб Ахмед Абдел Латиф, Швеция Қироллигининг Мисрдаги элчиси жаноб Хакан Имсгард, Норвегия Қироллигининг Мисрдаги элчиси Хилда Кхеметсталлар сўзга чиқиб иқлим, тинчлик ва хавфсизлик, иқлим сиёсати ва тинчлик учун Молия бўйича экспертлар академиясининг ахамияти […]

Виктор Евгеньевич Чуб хотирасига!

Ўзбекистон Республикасида Гидрометеорология хизмати сохасини ривожлантиришда Виктор Евгеньевичнинг хиссаси жуда катта. 1979-2017 йиллар давомида Виктор Евгеньевич Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимида ишлаб Ўзбекистон Республикаси агросаноат комлексини гидрометеорологик таъминоти бўйича кенг камровли ишларни олиб боришда ташкилотчи бўлган. 1993 йилдан бошлаб Гидрометеорология хизмати марказидаги раҳбарлик фаолиятини Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори лавозими билан бирга уйғунликда олиб борди. […]

АҚШ Гидрометеорологик фаолияти билан танишув!

Экология вазирлиги, шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Гидрометеорология илмий- тадқиқот институти олим ва тадқиқотчилари табиий ресурслар, экотизим ва атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ва ердан фойдаланиш ўзгаришининг таъсирини мониторинг қилиш, баҳолаш, хариталар тузиш ҳамда мақсадли илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича тажриба ўрганмоқда. Шу мақсадда 18-22 сентабр кунлари Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамда Aтроф-муҳит […]

MODSNOW модули билан танишув тренинги!

7-11 август кунлари “Ўзгидрометда MODSNOW модулини такомиллаштириш ва семинарлар” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Маърузалар Др. Aброр Гафуров ва Мр. Фридрих Буш томонидан рус – инглиз тилларида олиб борилди. Ўзгидромет ҳамда Гидрометеорология илмий тадқиққот институти ҳодимлари ва ёш изланувчи талабалар ушбу семинарда иштирок этишди. MODSNOW гидрологик моделини такомиллаштириш ва ундан реал вақт режимида Марказий Осиё […]

Пахтакор музлигига экспедиция уюштирилди!

Ушбу экспедиция Германиянинг «Яшил Марказий Осиё» (Green Central Asia) дастури ҳамда Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигида амалга оширилаётган “CLIMWATER” (Climate Impact Assessment on Water Resources in Uzbekistan; implications to agriculture and hydropower sectors – Ўзбекистондаги сув ресурсларига иқлим таъсирини баҳолаш; қишлоқ хўжалиги ва гидроенергетика секторларида) лойиҳалари доирасида амалга оширилди. Экспедициядан лавҳани қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: instagram.com/reel/CvwWEAovYi4/?utm_source=ig_web_copy_link&igshid=MzRlODBiNWFlZA==