Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 2-февралдаги 50-сон қарори 3-бандида белгиланган топшириққа мувофиқ ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга оид маълумотлар, уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот базасини яратиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ер деградацияси” геопортали тест режимида ишлаб чиқилган.

Мазкур “Ер деградацияси” геопорталига ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга оид маълумотлар, уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги ахборотларни киритиш назарда тутилмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур геопорталнинг амалиётга жорий этилишида масъул вазирлик ва идораларнинг геопорталдаги ролларини аниқ белгилаб олиш мақсадида 30-май куни соат 10:00 да вазирлик биноси мажлислар залида ташкил этилган мажлисда иштирок этилди. Мажлисда соҳа мутаҳассисларидан ушбу портални керакли маълумотлар билан тўлдиришга кўмаклашишлари сўралди.