Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ) илмий ходимлари томонидан Қашқадарё ҳавзасидаги дарёларда иккинчи босқич илмий дала кузатувлари амалга оширилди. Ушбу тадқиқотлар ГМИТИ ва АҚШ Геология хизмати (USGS) ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида олиб борилмоқда. Мазкур дала ишлари 2026 йил 30 март – 2 апрель кунлари Қашқадарё ҳавзасида жойлашган Ўзгидромет тизимига тегишли 11 та гидрологик постларда ташкил этилди. Кузатувларда […]






