Янгиликлар
-
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ОЛИМЛАРИНИНГ СУДОЧЬЕ КЎЛЛАР ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ХУЛОСАСИ
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган “Судочье кўлини қутқаринг!” сарлавҳали мақолада келтирилган маълумотлар юзасидан Оролбўйи ҳудудида жойлашган Судочье кўллар тизимининг сўнгги йиллардаги ҳолати сунъий йўлдош маълумотлари асосида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида 2020–2026 йилларнинг август ойида олинган Sentinel-2 сунъий йўлдош тасвирлари таҳлил қилиниб, кўлнинг очиқ сув юзаси сув индекси асосида аниқланди. Таҳлил барча йиллар учун бир хил усулда…
-
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти вакили Summer University 2026 халқаро семинарида иштирок этди
2026 йил 2–15 август кунлари Тожикистон Республикасининг Хоруғ шаҳридаги University of Central Asia (UCA), Khorog Campusда “Understanding Cryosphere Hazards: Integrating Glaciers, Glacial Lakes, and Permafrost” мавзусида Summer University 2026 халқаро ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Тожикистондан жами 30 нафарга яқин ёш олим ва мутахассислар иштирок этди. Мазкур халқаро семинарда Гидрометеорология…
-
БАРҚИРОҚ МУЗЛИГИДА ГЕОТЕКСТИЛ ҚОПЛАМАСИ ЁРДАМИДА ГЕОИНЖИНИРИНГ ТАЖРИБАСИ
Геоинжиниринг лойиҳаси доирасида Ўрта Барқироқ музлиги юзасида кузатиладиган эриш жадаллигини камайтириш ва геотекстил қопламанинг самарадорлигини баҳолаш мақсадида тажриба-синов ишлари амалга оширилди. Тажриба доирасида музлик юзасининг 100 м² майдони геотекстил материали билан қопланди. Мазкур қоплама музлик юзасига тушадиган қуёш радиатсиясининг бевосита таъсирини камайтириш орқали музлик юзасидан эриш жараёнини секинлаштиришга қаратилган. Геотекстил қопламасининг самарадорлигини миқдорий баҳолаш учун…