Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.27/30.12.2019.Гр.47.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 21 август соат 10:00 даги йиғилишида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти кичик илмий ҳодими Aбдулахатов Эркин Икромовичнинг 11.00.04 – Метеорология. Иқлимшунослик. Aгрометеорология ихтисослигидан география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Тошкент вилоятининг иқлимий ресурслари, уларнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар […]
8-10 июл кунлари Гидрометеорология илмий-тадқиқот иститути Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликдаги «Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳаракатчанлиги масалаларини ҳал қилиш» номли лойиҳа доирасида тренинглар ўтказди. Тренинг мақсади аҳоли сўровида иштирок этувчи гуруҳлар учун “Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида иқлим ўзгариши шароитида инсон ҳаракатчанлиги масалаларини ҳал қилиш” лойиҳасининг миллий ҳамкорлари салоҳиятини оширишдан иборат эди. Ўқув машғулотлари […]
20-21-июн кунлари ЮНEСКОнинг Тошкентдаги офисида Глобал Атроф – муҳит фонди – БМТТД – ЮНEСКОнинг «Марказий Осиё мамлакатлари барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Диагностик таҳлил ишлаб чиқишга бағишланган миллий семинар ўтказилди. Семинарда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти илмий ходимлари иштирок этишди. Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – криосфера, сув ресурслари ва иқлим ўзгариши бўйича мамлакат истиқболларини кўриб чиқиш ва […]
Юқори малакали мутахассис, илмий географ, география фанлари номзоди – Олег Леонидович Бабушкин 1944 йил июн ойида Тошкент шаҳрида атоқли илмий агрометеоролог, профессор Леонид Николаевич Бабушкин оиласида туғилган. 1970-йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) физика факультетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Атмосфера физикаси” кафедрасида муҳандис, сўнгра шу кафедра қошидаги Реактив оқимлар муаммоли лабораториясида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. 1974- 2004 йилларда […]
Семинар Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали томонидан БМТнинг тадқиқот институти (УНИТАР) билан ҳамкорликда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида ташкил этилди. Уч кунлик курс дастурида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (CОП28) натижалари ва марказий мавзулар, иқлим муаммолари ва барқарор молия, […]