Финландия метеорология институтига ташриф
Ўзгидромет директори Ш.Кҳабибуллаев бошчилигидаги Ўзгидромет, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ва Тошкент гидрометеорология техникумининг бир гуруҳ мутахассисларининг Хелсинки шаҳридаги Финляндия метеорология институтига ташрифи доирасида илмий ҳамкорлик истиқболлари бўйича муҳокама ўтказилди.
Институт директори D.Tурғунов институт фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ва келажак истиқболлари ҳақида тақдимот қилди. Унинг таъкидлашича, Институт метеорология ва иқлим ўзгариши бўйича мавзуларни ўрганишга қизиқиш билдирмоқда. Тақдимот давомида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сел ва сув тошқинлари хавфидан эрта огоҳлантириш интерактив тизимини яратиш”, «Тоғ музликларининг масса балансидаги ўзгаришларни кузатиш тизимини ва глобал иқлим ўзгариши шароитида уларнинг келажакдаги ҳолатини тавсифловчи сценарийларни ишлаб чиқиш», «Ердан ва сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланган ҳолда чанг бўронини кузатиш тизими технологиясини ишлаб чиқиш», “Аҳолининг саломатлиги учун ифлосланиш даражасини ва аэроген хавфни интеграл баҳолаш асосида Ўзбекистонда ҳаво сифати мониторинги учун миллий ахборот платформаси ва мобил иловасини ишлаб чиқиш” каби лойиҳалар билан таништирилди.

ФМИ компаниясининг лойиҳа бошқаруви директори Гарри Пиетарила Институт лойиҳалари мавзулари ФМИ лойиҳаларига жуда ўшашлигига эътибор қаратди.
Бундан ташқари, у гляциология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ФМИ ва Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда муҳим ва қизиқарли эканлигини таъкидлади.
Ҳамкорликда илмий лойиҳалар мавзулари муҳокама қилинди ва уларни амалга ошириш келишиб олинди.