Ўзгидромет ҳузуридаги гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

“Географик тадқиқотларда замонавий геоинформацион картография, масофадан зондлаш методлари ва технологияларининг роли” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти 24-26 апрель кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Географик тадқиқотларда замонавий геоинформацион картография, масофадан зондлаш методлари ва технологияларининг роли” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияда фаол иштирок этди. Конференция иштирокчилари мавзулари картография соҳасида замонавий ГАТ, масофадан зондлаш ва Web технологияларни қўллаш масалалари; гидрология, метеорология ва иқлимшуносликда ГАТ технологияларидан фойдаланиш; география таълимида ГАТ технологияларидан […]

Марказий Осиё атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green university) да бўлиб ўтган “Орол денгизи қуришининг атроф муҳитга таъсири” мавзусидаги халқаро конференция

2024 йил 22 апрель куни Марказий Осиё атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green university) да бўлиб ўтган “Орол денгизи қуришининг атроф муҳитга таъсири” мавзусидаги халқаро конференцияда ГМИТИ ходимлари фаол иштирок этишди. Конференцияда институт илмий ходимлари Т.Ахмедова “Ветланды Приаралья-барьеры опустынивания» , Н.Сулайманова “Иқлим ўзгаришининг Жанубий Оролбўйи ва Қизилқумнинг чўл ҳудудларидаги агрометорологик шароитларга таъсири “ […]

ГМИТИда Техника фанлари номзоди, гидрология ва гляциология соҳасида тажрибали мутахассис Лидия Михайловна Карандайеванинг 70 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Лидия Михайловна Карандаева 1977-йил июн ойида Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаб, математик мутахассислик малакасини олди ва СAНИГМИ (ҳозирги НИГМИ илмий-тадқиқот гидрометеорология институти) га тайинланди. Меҳнат фаолиятини НИГМИнинг гляциология бўлимида муҳандис, музликлар ва қор қоплами лабораториясида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. 2008 йил 1 октябрдан гляциология кафедраси мудири вазифасини бажарувчи, […]

Бутун жаҳон метеорологлари кунига бағишланган тадбир…

Куни кеча Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтида Бутун Жаҳон метеорологлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институт илмий ҳодимлари ва докторантура талабалари иштирок этишди. Тадбир давомида Гидрометеорология хизмати халқ хўжлигининг турли тармоқлари учун нақадар муҳим соҳа эканлиги ва соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар тўғрисида сўз юритилди. Институт барча ҳодимларни ва соҳа мутахассисларини байрам билан муборакбод […]

Заитов Шерзод Шухратовичнинг география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)диссертация иши ҳимояси

Заитов Шерзод Шухратовичнинг 11.00.04 – Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология ихтисослигидан бўйича «Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистоннинг чўл ва ярим чўл ҳудудларидаги яйлов ўсимликлари динамикасини масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиб мониторинг қилиш» мавзусидаги география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 […]