Хавфли гидрологик ҳодисаларни ўрганиш лабораторияси (ХГҲЎЛ) ГМИТИ гидрология бўлими таркибига киради. ХГҲЎЛ нинг асосий вазифалари иқлим ўзгариши ва хавфли гидрологик ҳодисалар билан боғлиқ гидрологик режимни ўрганиш бўйича илмий грантлар ва дастурларни амалга оширишни ўз ичига олади.

Иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларига мослашиш шароитида институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

• гидрометеорология маълумотларини кузатиш, қайта ишлаш, шунингдек хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлашнинг илмий усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

• хавфли гидрологик ҳодисалардан эрта огоҳлантириш тизимларини ишлаб чиқиш ва яратиш;

• гидрометеорологик маълумотларни мониторинг қилиш ва қайта ишлаш бўйича инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, гидрометеорологик ҳодисалар ва минтақа иқлимининг мумкин бўлган ўзгаришлари хавфини баҳолаш усулларини такомиллаштириш.

ХГҲЎЛ Ўзгидрометнинг тезкор бўлинмаларига қуйидаги масалаларда услубий ёрдам кўрсатади:

• гидрологик ахборотни қайта ишлаш ва Ўзгидромет бўлинмаларига гидрологик прогнозлар ва хавфли гидрологик ҳодисалар тўғрисида огоҳлантиришлар тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатиш.

• хавфли табиий (гидрологик) ҳодисалар рўй бериши тўғрисида огоҳлантириш ва огоҳлантиришнинг тезкор тизимининг ишлашини таъминлаш.

• хизмат кўрсатиш ҳудудида авариялар, фалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ ишларни гидрологик таъминлаш.

• Ўзгидромет ва тармоқ бўлинмалари мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича тадбирлар (учрашувлар, курслар, амалиётлар) ташкил етиш ва ўтказиш.

Қўллаш соҳаси:

Ўзбекистон ҳудудидаги гидрологик жараёнларни кузатиш, шунингдек, дарёлар, кўллар ва сув ҳавзаларининг гидрологик режими тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва тарқатиш давлат тизимининг фаолияти ва ривожланишини таъминлаш.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, иқтисодиёт тармоқларини ва аҳолини хизмат кўрсатиш ҳудудидаги гидрологик шароитларнинг ҳақиқий ва башоратли ҳолати ҳамда ахборот маҳсулотларининг айрим турлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш.

Ўзбекистоннинг давлат ҳокимияти органлари, аҳолиси ва манфаатдор ташкилотларини, жумладан, баҳорги тошқин даврида илмий-таҳлилий гидрологик ахборот билан таъминлаш.