Гидрологик жараёнлар ва сув ресурсларини математик моделлаштириш лабораторияcи  тадқиқот йўналишлари:

Гидрологик жараёнларнинг янги математик моделларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш.

Гидрологик прогнозларнинг ишлаб чиқилган усулларини қўллашга услубий раҳбарлик ва назорат қилиш;

Гидрологик постлардан олинган маълумотларни қайта ишлаш, Орол денгизи ҳавзаси дарёларининг гидрологик режимини ўрганиш ва ер усти сувларининг гидрологик режими ва ресурслари бўйича Ўзгидромет учун таҳлилий материаллар тайёрлаш

Ўзгидрометнинг кўрсатмаси бўйича давлат сув кадастрини юритиш ва дарёлар ҳавзаларидаги ер усти сувларини тақсимлашда сув ҳисобини юритишда ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистон ҳудудидаги гидрологик вазиятни тавсифловчи ер усти сув ресурслари тўғрисидаги йиллик маълумотлар, маълумотномалар, бюллетенлар, шарҳлар ва бошқа умумлаштирилган материалларни нашрга тайёрлашга кўмаклашади.

Ўзгидрометнинг гидрологик кузатувлари материалларини нашрга тайёрлашга ҳисса қўшади

Гидрологик постларни очиш, ёпиш, кўчириш ва таъмирлаш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Лаборатория вазифалари:

– Орол денгизи ҳавзасидаги дарёлар оқимининг узоқ муддатли прогнозлари ва ҳисоб-китоблари;

-Ўзбекистон дарёлари сув ресурсларининг ҳозирги ва истиқболдаги ҳолатини турли иқлим сценарийларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш;

-Орол денгизи ҳавзаси дарёларида сувнинг камлиги ва қурғоқчиликнинг юзага келиши, оқимларнинг ҳосил бўлиш ва тарқалиш ҳудудлари ҳақида эрта огоҳлантириш;

-Ўзгидромет кузатув тармоғининг гидрологик объектлари оқимини ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикаси сув кадастрини яратиш.