Лабораториянинг асосий вазифалари:

  • Лабаратория фаолияти Ўзбекистонда сув ресурслари камчилигини бартараф этиш масалаларини ҳал этиш билан боғлиқ мустақил илмий йўналишни ишлаб чиқиш соҳасидаги илмий ва илмий-методик ишлар билан бевосита боғлиқ.
  • Булутларга фаол таъсир кўрсатиш орқали минтақанинг тоғ туманларида қўшимча ёғинларни жалб қилиб, гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • Шунингдек, лабoраториянинг асосий вазифаси иқлим ўзгариши ва минтақанинг орографик хусусиятлари билан боғлиқ ёғин режимининг гидрометеорологик шароитларини ўрганиш масалалари бўйича илмий грант ва дастурларни бажариш.

Радиолокация метеорологияси бўйича тадқиқот масалалари қуйидагилардан иборат:

  • Ҳудуднинг тоғли туманларида қўшимча ёғин олиш мақсадида булут физикаси бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва булутларга фаол таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш;
  • Республика иқтисодиётининг сув эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фаол таъсир кўрсатиш учун энг қулай туманларни аниқлаш мақсадида булут ресурсларини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш;
  • Булутларга таъсир кўрсатиш воситаларини жойлаштириш учун қулай шароитларни аниқлаш мақсадида тоғ туманларининг қуйи тропосферасида гидрометеорологик шароитларни тадқиқот қилиш;
  • Дўл жараёнларига таъсир кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • Орографиянинг конвектив булутлар ва ёғингарчилик келтириб чиқарувчи динамикасига таъсирини ўрганиш;
  • Қўшимча ёғин олиш мақсадида фаол таъсир кўрсатиш самарадорлигини баҳолаш;
  • Бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари билан мунтазам ва аномал ҳолатларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;
  • Лабаратория ўзининг ноёб объектларига методик раҳбарлик қилиш, уларга ўз фаолиятининг профилига мувофиқ методик ёрдам кўрсатиш;
  • Лабараторияда олинган тадқиқотларнинг асосий натижалари мақолалар, монографиялар, усулий кўрсатмалар ва бошқа шаклларда эълон қилиш;
  • Лабаратория натижаларни амалиётга жорий этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
  • Лабаратория ўз фаолиятини институтнинг бошқа бўлинмалари, шунингдек Ўзгидрометнинг бошқа ташкилот ва муассасалари билан мувофиқлаштиришдан иборат.

Фойдаланиш соҳаси:

  • Илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар натижаларини Ўзгидромет тезкор хизматига ва илмий меҳнат, монография, услубий кўрсатмалар ва тавсиялар чиқариш орқали Республика ҳукумат органлари ва иқтисодиётига жорий этилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг дўлга қарши муҳофаза қилиш бўйича илмий ва тезкор ишлар билан раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади;
  • Ўз фаолиятининг профили бўйича илмий муассасалар ва бошқа идоралар ташкилотлари билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришда, йиғилишлар, конференцияларда иштирок этиш орқали ҳамкорлик тадқиқотларни амалга оширишда;
  • Турли усул ва асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда булутлар устидан комплекс экспедицион кузатувлар ўтказиш ва ташкил этиш (усуллар: радиолокация, самолёт ва бошқалар).