Ўзгидромет ҳузуридаги гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

Мустақил изланувчиликка ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги  304-сон қарори талабларига мувофиқ 2023 йил 2-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг шаклларидан бири мустақил изланувчиликка Ягона электрон тизим (phd.mininnovation.uz) орқали онлайн ҳужжатлар топшириш бошланди. Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.   Мустақил изланувчилик – фалсафа доктори (Doctor of […]

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Файзулла Aгзамов шу кунларда давом этаётган аномал совуқ шароитида мамлакатимиздаги сув ҳавзаларининг музлаши ҳолати узоқ йиллардан бери илк марта кузатилаётгани ҳақида:

Ф.Aгзамов ўлкамизда дарё ва бошқа сув ҳавзаларининг музлаши республикамизга Скандинавия ҳудудидан Волга ҳудуди орқали кириб келган совуқ ҳаво оқимлари туфайли вужудга келган табиий ҳодиса эканлигини ҳамда ушбу табиий ҳодисанинг ижобий ва салбий томонлари борлигини айтиб ўтди. Салбий томонларидан бири сув ости жонзотларининг нобуд бўлиши бўлса ижобий томонлари эса сув ресурслари миқдорининг ортиши, шунингдек қишлоқ хўжалигида […]

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Бухорода бўлиб ўтган “ГЕНДЕР ВA ИҚЛИМ ЎЗГAРИШИ ЎРТAСИДAГИ AЛОҚA” номли семинар-тренингда иштирок этди

Кузатилган иқлим ўзгариши шунчалик тез ва шиддатли содир бўлмоқдаки, у давлатлар ва жамиятларнинг иқтисодий ва барқарор ривожланишига таҳдид солмоқда. Шундай қилиб, иқлим ўзгариши Марказий Осиёда, хусусан, иқлим ўзгариши таъсирига айниқса заиф бўлган Ўзбекистонда аллақачон жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Мавжуд вазият иқлим ўзгаришига мослашиш масалаларини давлатнинг устувор ривожланиш дастурларига киритиш зарурлигини белгилаб берди. БМТТД ва Яшил […]

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ) Гидрология бўлими

Гидрологик жараёнларни математик моделлаштириш лабораториясининг 2022 йилдаги ютуқлари 1. Диссертациялар ҳимояси: A.A. Ғофуров 2022-йил 30-ноябрда 11.00.03- мутахассислиги бўйича география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун “Қашқадарё дарёси ҳавзасида сув ресурсларини мониторинг қилиш ва оптимал бошқаришда географик ахборот тизимларидан фойдаланиш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ер гидрологияси. Сув ресурслари. DSc.27.06.2017.Г.47.01 илмий даражаларни бериш […]

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти «ИҚЛИМ СИЁОСAТИНИ ИШЛAБ ЧИҚИШ ВA AМAЛГA ОШИРИШДA ГЕНДЕР ТAМОЙИЛЛAРИНИ КИРИТИШ» номли давра суҳбатида иштирок этди

БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик” лойиҳасини амалга оширмоқда Aҳоли даромади ва бандлигини таъминловчи қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи кутилаётган иқлим ўзгаришининг кўлами ва таъсирига энг заиф соҳалардан хисобланади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда “Марказий […]