Ўзгидромет ҳузуридаги гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти мухтарама аёл ҳамда қизларни 8-март «Халқаро ҳотин қизлар» байрами билан чин кўнгилдан муборакбод этади!

Ҳамиша манашу гуллар каби чиройли ва нафис бўлиб юришингизни, юзизгиздан табассум аримаслигини тилаб қоламиз, ҳурмат билан ГМИТИ!

Экология вазирлигининг “БМТнинг ёввойи хайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси томонлар конференциясининг 14- йигилиши 2024 йил 12-17 февраль кунлари Самарканд шахрида бўлиб ўтди .Тадбирда ГМИТИ фаол иштирок этди!

Aнжуманда 130 та давлатдан 1800 дан ортиқ иштирокчи энг долзарб муаммолардан бири – ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолиш масаласини ҳал этиш учун бирлашди. Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Aзиз Aбдуҳакимов, БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Aтроф-муҳит дастури (УНЕП) ижрочи директори Ингер Aндерсен ва бошқалар иштирок этди. Бир ҳафталик музокаралар […]

Хакимова Зилола  Фазлиддиновнанинг 11.00.03 -Қуруқлик  гидрологияси.  Сув ресурслари.  Гидрокимё  ихтисослигидан  география фанлари  бўйича  фалсафа  доктори  (PhD)  илмий  даражасини  олиш  учун  диссертация  иши  ҳимояси

Гидрометеорология  илмий-тадқиқот  институти  қошидаги  илмий  даражалар  берувчи  DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01  рақамли  Илмий  кенгашнинг  2024  йил 23  феврал  соат  1400  даги  йиғилишида  Мирзо  Улуғбек  номидаги  Ўзбекистон  Миллий  университети  мустақил  тадқиқотчиси  Хакимова  Зилола  Фазлиддиновнанинг 11.00.03- Қуруқлик  гидрологияси.  Сув ресурслари.  Гидрокимё  ихтисослигидан  география  фанлари  бўйича  фалсафа  доктори  (PhD)  илмий  даражасини  олиш  учун  тақдим  этилган  «Тоғ дарёлари  оқимини иқлим  ўзгаришининг турли  сценарийалари  асосида баҳолаш  (Чирчиқ-Оҳангарон  ҳавзаси […]

ГМИТИ Илмий кенгаши йиғилишида атоқли олим, ГМИТИнинг фахри, техника фанлари доктори профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, Ўрта Осиё ва МДҲ давлатларида  етакчи гидрологлардан бири бўлган Денисов Юрий Михайловичнинг 95 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Денисов Юрий Михайлович Собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб тоғ дарёлар оқими жараёнини ҳамда тоғлардаги қор қопламини шаклланишиининг математик моделини ишлаб чиқган. Ю.М. Денисовнинг фундаментал характердаги чуқур илмий тадқиқотлари кўпқиррали бўлиб, қатор турдош соҳалар – математика, назарий физика, биокибернетика, биоиқлимшунослик, булутлар физикаси, агрометорология, ғўза ҳосилдорлигининг агротехнологияси, агроиқлим, ГАТ технологиясидан фойдаалниб зсимлик қопламининг матемтаик моделини яратиш бўйича қатор […]

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти институт илмий ҳодимларини ва барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил байрами билан қутлайди!

Янги йилда сизга соғлик-саломатлик, бахт, омад ҳамда келажакдаги илмий фаолиятингизда бунданда юксак ютуқларга эришишингизни тилаймиз ҳурмат билан ГМИТИ…