Ўзгидромет ҳузуридаги гидрометеорология

илмий-тадқиқот институти

Ўзбекистонда об-ҳаво прогнозини янги босқичга олиб чиқувчи замонавий телеграм-бот ишга туширилди

Ушбу @ob_havo_prognoz_bot телеграм-боти фойдаланувчиларга об-ҳаво маълумотларини тезкор ва қулай форматда тақдим этиш имконини беради. Мазкур бот Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво маркази (ECMWF) маълумотлари асосида ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларнинг жойлашувидан келиб чиққан ҳолда қисқа муддатли прогнозларни аниқ ва ишончли шаклда етказиб боради. Бот орқали яқин кунларда кутилаётган ёғингарчилик қуввати, ҳаво ҳарорати ўзгариши, шамол тезлиги каби […]

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти 2025-2026 йил учун олий ўқув юртидан кейинг таълимга қабул эълон қилади!!!

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти 2025-2026 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул қилмоқда: 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё. Таянч доктарантура – 1 та. Стажёр-тадқиқотчи – 1та. Мустақил изланувчилик – 3та. 11.00.04-Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология.  Таянч доктарантура – 1 та. Стажёр-тадқиқотчи – 1та. Мустақил изланувчилик – 3та. Доктарантурага номзодлар хужжатларини электрон кўринишида жорий йилининг 5 октябрдан 5 ноябргача Ягона […]

ОУЛУ УНИВЕРСИТЕТИ ВA ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТAДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ҲAМКОРЛИГИДA СЕМИНAР-ТРЕНИНГ ЎТКAЗИЛДИ

Жорий йилнинг 6–7 октябрь кунлари Марказий осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green university) Финландиянинг Оулу университети ҳамда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида “Интеграциялашган сув баланси ва энергия таъминоти тизими модели орқали трансчегаравий дарёлар сувларидан самарали фойдаланиш” (TU-Nexus Project) лойиҳаси доирасида икки кунлик семинар-тренинг ўтказилди. TU-Nexus лойиҳаси Финландия Ташқи ишлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан […]

Иқлим ўзгариши шароитида музликларнинг аҳамияти ва уларни мониторинг қилишнинг инновацион усуллари муҳокама этилди

2025 йилнинг 16–17 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) “Иқлим ўзгариши шароитида тоғ музликларини мониторинг қилишнинг инновацион усуллари ва гляциологияни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Конференция Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ташаббуси билан, Жаҳон банкининг MUNIS дастури, UNESCO ва Халқаро сув бошқаруви институти (IWMI) билан […]