Институт ҳақида
Институт ҳақида
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти республикада гидрометеорология, иқлим ўзгариши, гляциология, атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги соҳаларида экспериментал ва лаборатория тадқиқотларини олиб борадиган ягона илмий ташкилот ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 31-майдаги ПҚ–171-сон ҳамда 2023-йил 31-майдаги “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green university) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланган.
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтида жами 7 бўлим ва 10 та илмий лабараториялар мавжуд. Уларнинг фаолияти доираси турличадир.
Институт давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 403–сон қарори билан Институт ходимларига Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилди.
Ҳозирда Институтда 75 та ходим фаолият олиб боради, шу жумладан илмий ходимлар сони – 34 нафар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар ва ва стажёрлар – 17 нафар.
Илмий фаолият
Институтда 2025-2026 йиллар давомида умумий маблағи 17,2 млрд сўмга тенг бўлган 9 та илмий лойиҳалар бажарилди. Шулардан, жами 2,1 млрд сўмлик 3 та лойиҳа 2026 йил учун ҳам молиялаштирилган.
Илмий лойиҳаларни амалга оширишда республика тармоқ ташкилотларининг мутахассислари ҳамда олий таълим ва илмий ташкилотларининг 30 нафардан ортиқ соҳа олимлари, тадқиқотчилари, магистр ва талабалари жалб этилмоқда.
Илмий ходимлар томонидан 2025 йилда:
6 та монография;
Scopus базасидаги журналларда 15 та мақола;
бошқа хорижий журналларда 15 та;
маҳаллий журналларда 43 та мақолалар;
халқаро ва республика миқёсида ўтказилган конференция тўпламларида 70 та тезислар чоп этилган.
Шунингдек, 9 та муаллифлик гувоҳномаси олинган.
Институтда Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган “Гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги” илмий журнали доимий нашр этилиб келинади.
Илмий кадрлар тайёрлаш
Институтда 2 та ихтисослик бўйича илмий даражалар берувчи Илмий Кенгаш мавжуд. Илмий кенгашда сўнгги 4 йилда ўтказилган ҳимоялар умумий сони 18 та:
2021 йилда – 4 та;
2022 йилда 6 та;
2023 йилда 3 та;
2024 йилда 2 та;
2025 йилда 7 та Phd ва 1 та DSc;
2026 йилда биринчи ярим йиллигида 5 та Phd ва 1 та DSc ҳимояси ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик
Шунингдек, 4 та халқаро лойиҳаларда Институт илмий ходимлари эксперт мақомида иштирок этишмоқда.
Шу билан бирга, Институт томонидан
БМТТД;
ЮНЕСКО;
GIZ;
Жаҳон банки;
Жаҳон метеорология ташкилоти;
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик;
Халқаро миграция ташкилоти;
Марказий Осиё давлатлари;
АҚШ;
Германия;
Швейцария;
Япония каби ривожланган давлатларнинг соҳа бўйича илмий ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Хўжалик шартномаси ва лойиҳалар
Институтда 2023-2024 йиллар давомида жами 273,2 млн сўмлик 8 та хўжалик шартномлари бажарилган.
2025 йилда 164 млн сўмлик хўжалик шартномаси бажарилган.
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида 106,0 млн сўмлик 1 та хўжалик шартномасини амалга оширилган.
Сўнгги бир йил давомида Институт илмий жамоаси томонидан давлат илмий дастурлари доирасида эълон қилинган илмий лойиҳалар танловларига жами 17 та лойиҳа топширилди.
Мазкур лойиҳалар Япония, Туркия, Озарбайжон, Хитой, Германия, Швейцария, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси каби давлатларнинг соҳавий илмий ташкилотлари билан ҳамкорликда тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги
ПҚ-110-сон қарори 4-иловасида келтирилган чора-тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига жами 2 та лойиҳа топширилди.
Шу билан бирга, Институт томонидан ишлаб чиқилган 8 та лойиҳа Экология қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси дастурига киртилди.