Ушбу @ob_havo_prognoz_bot телеграм-боти фойдаланувчиларга об-ҳаво маълумотларини тезкор ва қулай форматда тақдим этиш имконини беради. Мазкур бот Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво маркази (ECMWF) маълумотлари асосида ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларнинг жойлашувидан келиб чиққан ҳолда қисқа муддатли прогнозларни аниқ ва ишончли шаклда етказиб боради. Бот орқали яқин кунларда кутилаётган ёғингарчилик қуввати, ҳаво ҳарорати ўзгариши, шамол тезлиги каби муҳим метеорологик кўрсаткичлар ҳақида маълумот олиш мумкин. Шунингдек, фойдаланавчи ўз ҳудудиди учун ҳар куни соат 08:00 да автоматик равишда янгиланадиган яқин кунлардаги об-ҳаво бўйича долзарб маълумотлар ва эҳтимолий хавфли ҳодисалар ҳақида хабардор бўлади.

Батафсил маълумотни ҳаволада топишингиз мумкин