Иқлимни моделлаштириш лабораториясида янги илмий ишлар бўйича семинар
Ноябр ойининг 20-санасида ГМИТИ 91-хона, мажлислар залида Иқлимни моделлаштириш лабораторияси тадқиқотчиларининг янги илмий ишлари бўйича семинари бўлиб ўтди. Хусусан, семинар давомида докторант И.Маҳмудов Стандартлашган ёғингарчилик индекси (SPI), кичик илмий ходим С.Бегматов Стандартлашган ёғингарчиликнинг буғланиш индекси (SPEI) ҳамда лаборатория мудири г.ф.д., проф. Б.Холматжанов «Aтмосфера қурғоқчилиги термогигрометрик коеффициенти» мавзусидаги маърузалари ушбу лабораториянинг бошқа тадқиқотчилари ва қизиқувчи бир қатор ёш тадқиқотчилари томонидан тингланди ва мавзулар юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.


