NEXUS Gain лойиҳаси доирасида «Сув ресурcларини PWR модели ёрдамида моделлаштириш» мавзусидаги семинар
Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг (SICWC) Илмий ахборот марказида NEXUS Gain лойиҳаси доирасида «Сув ресурсларини PWR модели ёрдамида моделлаштириш» мавзусида 2 кунлик семинар бўлиб ўтди. Семинарда ГМИТИ, IWMI, SICWC ва ТИҚХММИ тадқиқотчилари ҳамда ЎзМУ талабалари фаол иштирок этишди. Семинар давомида иштирокчилар моделнинг бошланғич тушунчалари ва бирламчи модел яратишни ўрганишди.



