Менинг юртим телеканалига ташриф…
Жорий йилнинг 4-октабр санасида МY5 телеканали «Гапиринг» ток – шоусида Гидрометеорология илмий тадқиқот институтининг 2 нафар илмий ходимлари «Яшил вектор бизни экологик муаммолардан ҳимоя қила оладими?» мавзусида ёндош соҳа мутахассислари билан фикр алмашишди. Ток – шоуда шунингдек, глобал муаммоларга айланиб бораётган, сув танқислиги, сувнинг ифлосланиши, иқлим ўзгариши ва уларга ечимлар ҳақида ҳам сўз борди. Учрашувда Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти, Хавфсиз дарё бошқармаси ҳамда Архитектура ва қурилиш институти ходимлари иштирок этишди.

Манба: “Gapiring” tok-shousi // Yashil vektor bizni ekologik muammolardan himoya qila oladimi? – YouTube