«Марказий Осиё мамлакатлари барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида миллий семина
20-21-июн кунлари ЮНEСКОнинг Тошкентдаги офисида Глобал Атроф – муҳит фонди – БМТТД – ЮНEСКОнинг «Марказий Осиё мамлакатлари барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Диагностик таҳлил ишлаб чиқишга бағишланган миллий семинар ўтказилди. Семинарда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти илмий ходимлари иштирок этишди. Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – криосфера, сув ресурслари ва иқлим ўзгариши бўйича мамлакат истиқболларини кўриб чиқиш ва Криосфера лойиҳаси доирасида диагностик вазият таҳлилини тайёрлашга ёрдам берувчи миллий устуворликлар ва тегишли таъсирларни аниқлашдан иборат.
![](https://nigmi.uz/wp-content/uploads/2024/06/1-2.jpg)
![](https://nigmi.uz/wp-content/uploads/2024/06/2-1.jpg)
![](https://nigmi.uz/wp-content/uploads/2024/06/3-3.jpg)