Виктор Евгеньевич Чуб хотирасига!

Ўзбекистон Республикасида Гидрометеорология хизмати сохасини ривожлантиришда Виктор Евгеньевичнинг хиссаси жуда катта. 1979-2017 йиллар давомида Виктор Евгеньевич Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимида ишлаб Ўзбекистон Республикаси агросаноат комлексини гидрометеорологик таъминоти бўйича кенг камровли ишларни олиб боришда ташкилотчи бўлган. 1993 йилдан бошлаб Гидрометеорология хизмати марказидаги раҳбарлик фаолиятини Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори лавозими билан бирга уйғунликда олиб борди.
Институтдаги мехнат фаолияти давомида докторантура бўлими очилди, гидрометеорология ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи Ихтисослашган кенгаш ҳамда нашриёт бўлими ташкил этилди. 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Бутунжахон метеорология ташкилотининг тенг хукукли аъзоси бўлди. Виктор Евгеньевич мазкур ташкилотнинг Ўзбекистондаги доимий вакили сифатида 2017 йилгача кенг қамровли халқаро фаолиятни олиб борди.
Виктор Евгеньевичнинг 180 ортиқ илмий ишлари ўзларини гидрометеорология сохасини ривожлантиришга бахшида этган ёш олим ва мутахассисларга фойдали манба бўлиб қолади.
Устозимиз Виктор Евгеньевичнинг Охиратлари обод бўлсин.
ГМИТИ жамоаси Виктор Евгеньевичнинг якинлари ва кариндошларига чукур хамдардлик билдиради.