АҚШ Гидрометеорологик фаолияти билан танишув!
Экология вазирлиги, шунингдек, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Гидрометеорология илмий- тадқиқот институти олим ва тадқиқотчилари табиий ресурслар, экотизим ва атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ва ердан фойдаланиш ўзгаришининг таъсирини мониторинг қилиш, баҳолаш, хариталар тузиш ҳамда мақсадли илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича тажриба ўрганмоқда.


Шу мақсадда 18-22 сентабр кунлари Экология вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамда Aтроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти вакилларидан иборат делегация AҚШдаги USGS маркази мутахассислари билан Колорадо дарёсининг гидрологик постига ташриф буюришди. Бунда USGS гидрологлари гидрологик маълумотларни тўплашнинг автоматик ва қўлда қайта ишлашнинг замонавий усулларини намойиш этдилар.


Ўзбекистон делегацияси USGS қор қоплами мониторинги объектида бўлиб, қор қопламини мониторинг қилиш ҳамда унинг тўпланиши ва прогнозлашнинг янги усуллари, қор қопламини мониторинг қилишнинг янги инновацион технологиялари, қорнинг кимёвий таркиби, намлиги ва оғирлигини назорат қилиш учун янги автоматик станциялар, шунингдек, гидрологик мониторинг усуллари ва ёндашувлари билан ҳам танишишди.

