SATREPS Ўзбекистон-Япония лойиҳаси доирасида Японияда 2023 йил 17-28 июль кунлари JICA кўмагида Япония ҳамкор университетлари билан тренинг курслари бўлиб ўтди. Тренинг курслари SATREPS-BLUE лойиҳасининг раҳбари, Киото Университети профессори Кенжи Танака ва Тоттори Университети профессори К.Н.Тодерич томонидан ташкиллаштирилди.  Тренинг курсларида SATREPS-BLUE лойиҳасининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти, УзГИП, Қуёш институти, ЎзР ФА Ботаника институти, ЎзР ФА Биорганик кимё институти, Қорақалпоқ давлат университети, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Оролбўйи халқаро инновациялар марказидан 15 нафар ўзбекистонлик иштирокчилар – олимлар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этишди.

Тренинг қатнашчилари лойиҳа йўналишларига мос равишда кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда бевосита япониялик асосий ҳамкорлар билан университетларнинг лабораторияларида шуғулланишди. Тренинг курслар мазмуни SATREPS лойиҳасининг барча компонетларини қамраб олган ҳолда Ўзбекистон-Япония лойиҳаси қатнашчилари бўлган Япония университетларининг профессорлари томонидан  назарий марузалар ва лаборатория машғулотлари тарзида ташкиллаштирилди. Гуруҳлардаги амалий машғулотлар Япониянинг 4та шаҳрида жойлашган Киото Университети, Миэ Университети, Кобе Университети ва Тоттори Университети бўлиб ўтди. ГМИТИдан тренинг қатнашчилари Киото Университетида геостационар сунъий йўлдошлар (Meteostat и MSG1) маълумотларидан чанг ва қум бўронларини мониторингида фойдаланиш, замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда метеорологик ва гидрологик маълумотларни қайта ишлаш бўйича кўникмаларга эга бўлишди.  

Тренинг қатнашчилари учун Шига префектурасида икки кунлик амалий дала машғулотлари ташкил этилди ва унда сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш йўналишида шоличилик ва аквакультура ёпиқ тизими, маҳсулот етиштирш ва уни қайта ишлаш, логистика ва маркетинг тизими ҳамда Бива кўли ва унинг атрофидаги дарёлар сув ресурсларидан фойдаланиш тизими намойиш этилди. Шуни қайд этиш зарурки, тренинг курслар ёш мутахассисларнинг илмий салоҳиятини оширишда муҳим босқич бўлди.