GIZ Green Central Asia

2023-йил 17-март куни Тошкент шаҳрида музликларни мониторинг қилиш ва моделлаштириш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари бошқармалари ва Марказий Осиёда мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик бўйича минтақавий Ишчи гуруҳи раҳбарларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда НИГМИдан: НИГМИ директори Агзамов Ф.С., глациология бўлими ходимлари Карандаева Л.М., Умирзаков Г.Х., Гулмурзаева Б.А.

Илмий марказлар ва Гидрометеорология хизмати раҳбарлари Марказий Осиёдаги музликларни биргаликда мониторинг қилиш ва моделлаштириш бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ушбу ҳужжат музликларни мониторинг қилиш ва моделлаштириш методологиясида умумий ёндашувларни ишлаб чиқишга, қўшма илмий экспедицияларни ўтказишга хизмат қилади.

2023-йил август ойида Қозоғистоннинг Малая Алмаатинка шаҳридаги Туюксу музлигига қўшма экспедиция бўлиб ўтади.