Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Бухорода бўлиб ўтган “ГЕНДЕР ВA ИҚЛИМ ЎЗГAРИШИ ЎРТAСИДAГИ AЛОҚA” номли семинар-тренингда иштирок этди

Кузатилган иқлим ўзгариши шунчалик тез ва шиддатли содир бўлмоқдаки, у давлатлар ва жамиятларнинг иқтисодий ва барқарор ривожланишига таҳдид солмоқда. Шундай қилиб, иқлим ўзгариши Марказий Осиёда, хусусан, иқлим ўзгариши таъсирига айниқса заиф бўлган Ўзбекистонда аллақачон жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.
Мавжуд вазият иқлим ўзгаришига мослашиш масалаларини давлатнинг устувор ривожланиш дастурларига киритиш зарурлигини белгилаб берди.
БМТТД ва Яшил иқлим жамғармаси томонидан амалга оширилаётган “Иқтисодиётнинг энг заиф тармоқлари ва ҳудудларнинг иқлим ўзгаришига, Ўзбекистонда мослашув чора-тадбирлари ва ҳаракатларини ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришга кўмаклашишга қаратилган миллий мослашув режаси” лойиҳаси жуда аҳамиятли ҳисобланади. Ўзбекистоннинг юқоридаги муаммоларга жавобининг бир қисми шундан иборатки лойиҳа Ўзбекистоннинг энг заиф тармоқлари ва ҳудудларини иқлим ўзгаришига мослаштиришни режалаштириш жараёнини рағбатлантиришга қаратилган.
Гендер фарқларини иқлим ўзгаришига заифликнинг таркибий қисми сифатида тан олган ҳолда, кўплаб тадқиқотлар иқлим ўзгариши жинсга турлича таъсир қилишини таъкидлайди. Aёллар ҳам, эркаклар ҳам иқлим ўзгариши ва глобал исишдан таъсирланади ва ҳимоясиздир. Лекин аёллар кўпинча кўпроқ юкни кўтарадилар.
Шунинг учун заифликни баҳолаш ва мослашиш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси, албатта, аёлларнинг вакиллигини ҳисобга олган ҳолда, кенг кўламли манфаатдор томонларни жалб қилиш учун таркибий қисмларни ўз ичига олиши керак, бу эса охир-оқибат иқлимга чидамлиликни узоқ муддатли режалаштиришнинг асосига айланади.
Иқтисодий ҳаёт.Иқлим ўзгаришларига қарши курашда аёлларнинг мавқеини мустаҳкамлаш лойиҳаси доирасида 5 декабр куни Бухоро шаҳрида “ГЕНДЕР ВA ИҚЛИМ ЎЗГAРИШИ ЎРТAСИДAГИ AЛОҚA” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Тренингда БухДУ, ТИИAМЕ қошидаги Бухоро табиий ресурслардан фойдаланиш институти, Бухоро давлат педагогика институтидан 49 нафар талаба (55% аёллар) иштирок этди.
Гендер нуқтаи назарини тармоқ ва миллий мослашиш режаларига интеграция қилишнинг асосий вазифаси барқарор ривожланишга эришиш учун аёллар ва эркакларнинг иқлим ўзгаришига мослашишни режалаштиришга тенг ҳисса қўшишидан иборат:
• Гендер муаммолари ва иқлим ўзгаришига мослашиш эҳтиёжларини яхшироқ тушуниш;
• Иқлим ўзгаришига мослашишда гендер муаммоларини ҳал қилишда ҳукумат салоҳиятини ошириш
• Барқарор ривожланишга эришишга қаратилган иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича қонунчилик, дастурлар ва ҳаракатларга гендер истиқболларини интеграциялаш бўйича сай-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш.