Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти «ИҚЛИМ СИЁОСAТИНИ ИШЛAБ ЧИҚИШ ВA AМAЛГA ОШИРИШДA ГЕНДЕР ТAМОЙИЛЛAРИНИ КИРИТИШ» номли давра суҳбатида иштирок этди

БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик” лойиҳасини амалга оширмоқда
Aҳоли даромади ва бандлигини таъминловчи қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи кутилаётган иқлим ўзгаришининг кўлами ва таъсирига энг заиф соҳалардан хисобланади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда “Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва барқарорлик” лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади Фарғона водийсининг, Қирғизистон ва Тожикистон республикалари билан чегарадош ҳудудларида барқарорликни ошириш. Лойиҳа мақсадларидан бири БМТнинг 13-барқарор ривожланиш мақсади болиб, аёллар, ёшлар, ва жамиятнинг ижтимоий заиф қатламига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, иқлим ўзгаришига қарши-таъсир чораларини миллий даражада сиёсатга, ривожланиш стратегиялари ва режалаштиришга киритиш. Иқлим ўзгаришининг таъсири номутаносиб равишда энг заиф аҳоли қатламларига таъсир қилади. Бу, айниқса, аёлларнинг заиф тоифаларига – ногиронлар, мигрантлар, қариялар ва қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳолига кўпроқ таъсир кўрсатади. Лойиҳани амалга оширишдан мақсад: иқлим соҳасидаги қонунчилик хужжатларида гендер тенглиги тамойилларини ҳисобга олиниши бўйича таҳлил натижалари ва халқаро ҳамжамиятда ҳамда хорижий мамлакатларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни муҳокама қилиш. Шунингдек, гендер кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқилган чора-табдирлар режасини муҳокама қилиш.