20-21-июн  кунлари  ЮНEСКОнинг  Тошкентдаги  офисида  Глобал  Атроф – муҳит  фонди – БМТТД – ЮНEСКОнинг  «Марказий  Осиё  мамлакатлари  барқарорлигини  мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида  Диагностик  таҳлил  ишлаб  чиқишга  бағишланган  миллий  семинар ўтказилди. Семинарда  Гидрометеорология  илмий  тадқиқот  институти  илмий  ходимлари иштирок  этишди.  Семинарни  ўтказишдан  кўзланган  асосий  мақсад  –  криосфера,  сув  ресурслари  ва  иқлим ўзгариши  бўйича  мамлакат  истиқболларини  кўриб  чиқиш  ва  Криосфера  лойиҳаси  доирасида диагностик  вазият  таҳлилини  тайёрлашга  ёрдам  берувчи  миллий  устуворликлар  ва  тегишли таъсирларни  аниқлашдан  иборат.