Семинар  Москва  давлат  халқаро  муносабатлар  институтининг  Тошкент  филиали  томонидан  БМТнинг  тадқиқот  институти  (УНИТАР)  билан  ҳамкорликда  Россия  Федерацияси  Ташқи  ишлар  вазирлиги  ҳамда Ўзбекистон  Республикаси  Экология,  атроф – муҳитни  муҳофаза  қилиш  ва  иқлим  ўзгариши  вазирлиги  кўмагида ташкил  этилди.

Уч  кунлик  курс  дастурида  БМТнинг  иқлим  ўзгариши  бўйича  конференцияси  (CОП28)  натижалари  ва  марказий  мавзулар,  иқлим  муаммолари  ва  барқарор  молия,  иссиқхона  газлари  эмиссиясини  камайтириш  воситалари,  барқарор  ривожланиш  мақсадлари,  Париж  келишувининг  асосий  қоидалари, шунингдек,  барқарор  ривожланиш  соҳасидаги  тараққиёт  кўрсаткичлари  ўрганилди.

“Бугунги тадбир  ҳамкасбларимиз  билан  тажриба  алмашиш  учун  жуда  яхши  имкониятдир.  Ўзбекистон  томонининг  иқлимни  барқарор  ривожлантириш  соҳасидаги  ёндашувлари  бизни  жуда  қизиқтиради.  Халқаро  музокараларда  Ўзбекистон  ва  Марказий  Осиёнинг  овози  эшитилишини  истаймиз,  чунки  йўналишларимиз  жуда  яқин.  Бу  эса,  биринчи  навбатда, ўзбекистонлик  ҳамкасбларимиздан  биргаликда  халқаро  ҳамжамиятга  нима  бера  олишимиз  борасида  фикр  ва  таклифларни  эшитиш  учун  ажойиб  имкониятдир”,  – деди  Россия  Федерацияси  Ташқи  ишлар  вазирлигининг  барқарор  ривожланиш  иқлим ва  экология  масалалари  бошқармаси  бошлиғи  Владимир  Усков.

Олинган  билимлар  давлат  ходимларига  иқлим  ўзгаришига  қарши  курашиш,  ЭСГ  трансформацияси,  ихтисослашган  халқаро  ташкилотлар  фаолияти  ва  мавжуд  қонунчилик  базасининг  нозик  жиҳатлари  бўйича  ўз  билимларини  янгилаш  имконини  беради.