Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари ва докторантура талабалари 23-24 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУда бўлиб ўтган “ЎЗБEКИСТОНДА  ИҚЛИМ  ЎЗГАРИШИ  МУАММОЛАРИНИ  ТАЪЛИМГА  ИНТEГРАЦИЯ  ҚИЛИШ” мавзуидаги халқаро илмий амалий конференцияда фаол иштирок этди.

Конференциянинг  асосий  мақсади  ҳозирги  кунда  Ўзбекистон  Республикаси  ва  хорижий  мамлакатларда  глобал  иқлим  ўзгариши,  унинг  дунё  минтақалари  ва  Ўзбекистонда  инсон  фаолияти  соҳаларига  салбий  таъсири  оқибатларини  баҳолаш  ва мослашиш  масалалари,  иқлим  ўзгариши  шароитида  сув  объектларининг  гидрологик  режими,  трансчегаравий  сув  ресурсларидан  ҳамкорликда  фойдаланиш  муаммолари,  иқлим  ўзгаришининг  табиий  географик  жараёнларга  таъсири,  геоэкологик,  иқтисодий ва  ижтимоий  географик  муаммолари  ҳамда  уларни  карталаштириш,  Ўзбекистонда  иқлим  ўзгариши  ва  унинг  табиий  ресурсларга  таъсири  муаммоларини  ўқув  адабиётларида  ёритишга  қаратилган.