Гидрометеорология  илмий  тадқиқот  институти  илмий  ҳодимлари  ҳамда  таянч  докторантура  талабалари  МАРКАЗИЙ  ОСИЁ  АТРОФ- МУҲИТ  ВА  ИҚЛИМ  ЎЗГАРИШИНИ  ЎРГАНИШ  УНИВEРСИТEТИ  (GREEN UNIVERSITY)  да  бўлиб  ўтган  Экологик  таълим кунига  бағишланган  байрам  тадбирида  иштирок  этишди.  Тадбирда  Экологиянинг  нақадар  муҳим  соҳалиги,  шунингдек,  экологик  маданият  ва  унда  ёшларнинг  роли,  экологик  таълим  ва  тарбияни  ривожлантириш,  халқимизнинг  экологик  маданиятини  янада  ошириш  бўйича  чора- тадбирлар  ҳақида  сўз  юритилди.  Тадбирда  ГМИТИ,  Тошкент  Гидрометеорология  техникуми,  Ўзбекистон  Миллий  Университети  ҳамда  Ўзбекистон  давлат  санъат  ва  маданият  институти  илмий  ҳодимлари  ва  таянч  докторантура  талабалари  ўзларининг  маърузаларини  тақдим  этишди.