Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти 24-26 апрель кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Географик тадқиқотларда замонавий геоинформацион картография, масофадан зондлаш методлари ва технологияларининг роли” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияда фаол иштирок этди. Конференция иштирокчилари мавзулари картография соҳасида замонавий ГАТ, масофадан зондлаш ва Web технологияларни қўллаш масалалари; гидрология, метеорология ва иқлимшуносликда ГАТ технологияларидан фойдаланиш; география таълимида ГАТ технологияларидан фойдаланиш ва шу каби масалаларни қамраб олган. Шунингдек конференцияда картография соҳасида фойдаланиладиган замон талабларига жавоб берадиган асбоб-ускуналар, янги чоп этилган Ўзбекистон Миллий атласи ва вилоятлар харитаси кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

Конференцияда Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва мамлакатимизнинг кўплаб университет ва институтларидан олимлар ва илмий ходимлар ўз мақолалари билан қатнашдилар ва ўзаро илмий-амалий фикр алмашдилар!