Куни кеча Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтида Бутун Жаҳон метеорологлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институт илмий ҳодимлари ва докторантура талабалари иштирок этишди. Тадбир давомида Гидрометеорология хизмати халқ хўжлигининг турли тармоқлари учун нақадар муҳим соҳа эканлиги ва соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган изланишлар тўғрисида сўз юритилди.

Институт барча ҳодимларни ва соҳа мутахассисларини байрам билан муборакбод этади ва келгуси фаолиятларида улкан ютуқлар тилайди!!!