Учрашув давомида Япония томони УНФCCC учун иқлим ҳисоботини тайёрлаш доирасида Мўғулистонда илгари амалга оширилган лойиҳа мисолида иссиқхона газлари эмиссиясини баҳолашни такомиллаштириш учун “ГОСAТ” сунъий йўлдошларининг масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш бўйича умумий ёндашувларни тақдим этди.

ГМИТИ ва Ўзгидромет мутахассислари Ўзбекистонда иссиқхона газлари миллий кадастрини тайёрлашнинг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумотномани тадқим этишди:

Биринчи икки йиллик ҳисобот (ФБУР, 2021) натижалари таҳлили, кадастрни тайёрлаш бўйича институционал тузилма, Париж келишуви бўйича иқлим ҳисоботига қўйиладиган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда режалаштирилаётган такомиллаштириш.
Япониялик ҳамкасблар томонидан лойиҳа доирасида ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон кадастрининг асосий тоифаларини (ФБУР бўйича) дастлабки таҳли таклиф этилди.
Ушбу учрашувда Япония томонидан қуйидагилар иштирок этишди: Япония элчихонаси вакиллари, Лойиҳа котибияти вакиллари (жаноб Масато Яно, жаноб Сеио Ояма), Чуо университети экспертлари, (др. Масатака Ватанабе, доктор Aкихиро Оба ва бошқалар) ва Япония Aтроф-муҳит вазирлиги (жаноб Гаку Кадосаки ва бошқалар).
Ўзбекистондан: Ф.Aгзамов (ГМИТИ директори, т.ф.н.), Б.Нишонов (ГМИТИ табиий сувларнинг ифлосланишини ўрганиш лабораторияси мудири, ф.ф.д.), Л.Шардакова (ГМИТИ атроф-муҳит мониторинги лабораторияси кичик илмий ходими) , О. Белоруссова (Ўзгидромет атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бошқармаси тупроқ ифлосланиши мониторинги бўлими бошлиғи), Ю. Ковалевская (Гидрометеорология соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқариш бошқармаси Конвенциялар ва келишувлар бўлими етакчи мутахассиси) ва Ўзгидрометнинг иқлим ўзгариши бўлими мутахассислари).
Тадбир якунида иштирокчилар келгусида самарали ҳамкорлик қилишдан умидвор эканликларини билдирдилар ва режалаштирилган лойиҳанинг босқичлари билан батафсил танишиш мақсадида экспертларнинг иккинчи техник учрашувини ўтказишга келишиб олдилар.