Семинар Осиё мамлакатларига сув билан боғлиқ барқарор ривожланишга эришишда ёрдам бериш учун SDG 6 сиёсатини қўллаб-қувватлаш тизимидан (SDG-PSS) фойдаланиш деб номланади.

Семинарда 2030 йилга бориб бутун дунё учун асосий муаммо бўлган сув ва канализациядан барқарор фойдаланишни таъминлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга бағишланган бўлиб, унинг ўз вақтида амалга оширилиши мамлакатларга муҳим ютуққа эришиш имконини бериши кабилар ҳақида сўз борди. Чунки сув ва канализацияни муваффақиятли бошқариш тўғридан-тўғри ёки билвосита сув билан боғлиқ бошқа кўплаб SDGларга эришиш учун барқарор ривожланиш йўли асос бўлади.
Қулай муҳитни мустаҳкамлаш ва қайта лойиҳалаш орқали самарали сиёсатни режалаштириш ва амалга ошириш миллий даражада сув билан боғлиқ SDGларга эришишда муваффақиятга эришиш учун жуда муҳимдир. Қуйидаги давлатлар умумий жараёнда ўзларининг миллий асосий йўналишлари, мақсадлари ва устуворликларини белгилашлари ва 2030-йилгача реал тарзда эришиш мумкин бўлган масалаларга эътибор қаратишлари керак.
Корея Республикасининг Тегу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё минтақавий семинари учинчи босқичнинг бир қисми бўлиб, унда Осиё минтақасининг икки ҳуб давлати (Покистон ва Корея Республикаси) вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Бангладеш, Камбоджа, Мўғулистон, Саудия Aрабистони, Тожикистон, Туркия, Лаос Халқ Демократик Республикаси, Ливан, Фаластин, Ўзбекистон ва Яман давлатлари вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон вакиллари проф. Сергей Мягков, Зухрахон Тилляхўжайева ва бошқалар мамлакатимизда, айниқса, мамлакатимизнинг асосий қишлоқ хўжалиги ҳудуди ҳисобланган Фарғона водийси каби ҳудудларда сув хўжалиги муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади. Сув хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Статистика вазирлиги Миллий миқёсда SDGга эришишда ҳамкорлик қилувчи асосий ташкилотлардан ҳисобланади.
Ўзбекистон вакиллари Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурслари сифати ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги боғлиқликни илмий жиҳатдан ўрганишнинг алоҳида аҳамиятини таъкидладилар.
Минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш SDG-PSSни Осиё минтақасида ТRМга эришиш учун қулай муҳитни мустаҳкамлаш воситаси сифатида рағбатлантиришнинг калитидир. SDG-PSSни амалга ошириш ва қўллашда иштирок этувчи давлатлар минтақавий марказнинг кўмагига ишонишлари мумкин. Мамлакатлар ўртасидаги бу алмашиш икки томонлама ўрганиш тажрибаси ҳисобланади, чунки фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари такомиллаштириш ва умумлаштиришга ёрдам беради.