Бўлим тузилмаси:

Бўлимнинг асосий вазифалари:

Қишлоқ хўжалиги метеорологияси бўлимининг илмий тадқиқотлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини агро- ва зоометеорологик маълумотлар билан таъминлашни ишлаб чиқишдан иборат.

Бўлим илмий фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Агроиқлимий ресурслар ўзгарувчанлигини тадқиқ этиш;
  • Агрометеорологик ҳолатни баҳолаш усуллари ва узоқ муддатли агроиқлимий прогнозлаш услубларини такомиллаштириш ҳамда янгиларини яратиш;
  • Экинлар маҳсулдорлигининг шаклланиш жараёнларини моделлаштириш ва етакчи қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини ўстириш, ривожлантириш, ҳосилдорлигини шаклланишида мунтазам ва тезкор ахборотлар асосида зарурий оптимал хўжалик қарорларини қабул қилиш учун агрометеорологик маслаҳатлар ишлаб чиқиш;
  • Ўзбекистон ҳудуди бўйича агрогидрологик жиҳатдан иссиқлик режимини тадқиқотлаш;
  • Назорат ва экспериментал ишларни техник қайта жиҳозлаш, агрометеорологик маълумотлар билан таъминланиш даражасини ошириш мақсадида янги ер усти ва масофадан ўлчаш воситаларини жорий этиш;
  • Қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатишнинг янги илмий асосланган усулларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқишни таъминлаш;
  • Ўзгидрометнинг тезкор бўлинмалари ва агрометеорология соҳасидаги тармоқ бўлинмалари учун услубий тавсиялар, кўрсатмалар тайёрлаш бўйича ёрдам кўрсатиш, ҳамда мавжуд станциялардаги агрометеорологик кузатув ишларини назорат қилишнинг режали топшириқларини бажаришда методик маслаҳат ва йўлланмалар бериш;
  • Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун илмий-амалий маълумотномалар тайёрлаш.


Фойдаланиш соҳаси:

  • Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ҳудудларидаги агрометеорологик шароитларни кузатиш, метеорология ва агрометеорология шароитлари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш тизимининг ишлашини таъминлаш;
  • Республика хукумат ва хўжалик ташкилотлари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, ғалла хўжалиги, мева-сабзавотчилик, узумчилик, чорвачилик тармоқларининг агроиқлимий маълумотлар билан таъминлаш.