Янгиликлар
-
ОЛEГ ЛEОНИДОВИЧ БАБУШКИН 80 ЁШДА!
Юқори малакали мутахассис, илмий географ, география фанлари номзоди – Олег Леонидович Бабушкин 1944 йил июн ойида Тошкент шаҳрида атоқли илмий агрометеоролог, профессор Леонид Николаевич Бабушкин оиласида туғилган. 1970-йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) физика факультетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини “Атмосфера физикаси” кафедрасида муҳандис, сўнгра шу кафедра қошидаги Реактив оқимлар муаммоли лабораториясида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. 1974- 2004 йилларда…
-
Гидрометеорология илмий- тадқиқот институти “Иқлим муаммолари халқаро, миллий ва корпоратив тартибга солиш призмасида” мавзусида давлат ташкилотлари ходимлари учун ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этди
Семинар Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг Тошкент филиали томонидан БМТнинг тадқиқот институти (УНИТАР) билан ҳамкорликда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кўмагида ташкил этилди. Уч кунлик курс дастурида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (CОП28) натижалари ва марказий мавзулар, иқлим муаммолари ва барқарор молия, …
-
“ЎЗБEКИСТОНДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ МУАММОЛАРИНИ ТАЪЛИМГА ИНТEГРАЦИЯ ҚИЛИШ” мавзуидаги халқаро илмий амалий конференция
Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари ва докторантура талабалари 23-24 май кунлари Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУда бўлиб ўтган “ЎЗБEКИСТОНДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ МУАММОЛАРИНИ ТАЪЛИМГА ИНТEГРАЦИЯ ҚИЛИШ” мавзуидаги халқаро илмий амалий конференцияда фаол иштирок этди. Конференциянинг асосий мақсади ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда глобал иқлим ўзгариши, унинг дунё минтақалари ва Ўзбекистонда инсон фаолияти соҳаларига салбий таъсири …