Халқаро лойиҳалар

Бугунги кунда ГМИТИ олимлари бир қатор халқаро илмий амалий лойиҳалар устида ишлашмоқда.

№ АЛ-5721122055 «ЕР УСТИ ВА СУНЪИЙ ЙЎЛДОШ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ҚУМ ВА ЧАНГ БЎРОНЛАРИ МОНИТОРИНГИ ТИЗИМИ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ»  мавзусидаги илмий амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Молиялаштириш манбаи: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (SATREPS-2020 «The Project for Development of Innovative Climate Resilient Technologies for Monitoring and Controlling of Water Use Efficiency and Impact of Salinization on Crop Productivity and Livelihood in Aral Sea region»( https://rwes.dpri.kyoto-u.ac.jp/satreps/?page_id=2) – «Орол минтақаси шўрланишига қарши курашиш ва ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш учун сув ресурсларидан унумли фойдаланишни мониторинг қилиш ва назорат қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш лойиҳаси» доирасида).

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: май 2022 йил – апрель 2025 йил.

Лойиҳанинг мақсади: Атмосфера моделлари, реанализ маълумотлари, ер усти ва сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланган ҳолда қум ва чанг бўронлари мониторинги тизими технологиясини ишлаб чиқиш.

Кутилаётган илмий натижалар:

  • иқлимий, метеорологик, синоптик жараёнларни ҳамда тупроқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қум ва чанг бўронларини ҳосил бўлиши шароитларини аниқлаш мақсадида илмий асосланган кўрсаткичлар ишлаб чиқилади;
  • MSG геостационар сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиш имконияти баҳоланади ва   қум ва чанг бўронлари мониторинги учун улардан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилади;
  • қум ва чанг бўронлари мониторинги тизимининг услубий асослари ва технологияси яратилади;
  • автоматик ускуналардан фойдаланган ҳолда атмосферадаги чанг мониторинги тизимини оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;
  • ер усти ва сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда реанализ маълумотларидан фойдаланган ҳолда қум ва чанг бўронларидан огоҳлантириш тизимини яратишга ёндашувлар ишлаб чиқилади.

№ ИЛ-5721122065 “СУВ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МОСЛАШИШ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИНИНГ СУВ РЕСУРСЛАРИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ”  мавзусидаги илмий амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти. Ҳамкор ташкилотлар: Киото университетиЧибо университети

Молиялаштириш манбаи: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (SATREPS-2020 «The Project for Development of Innovative Climate Resilient Technologies for Monitoring and Controlling of Water Use Efficiency and Impact of Salinization on Crop Productivity and Livelihood in Aral Sea region»( https://rwes.dpri.kyoto-u.ac.jp/satreps/?page_id=2)  – «Орол минтақаси шўрланишига қарши курашиш ва ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш учун сув ресурсларидан унумли фойдаланишни мониторинг қилиш ва назорат қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш лойиҳаси» доирасида).

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: май 2022 йил – апрель 2025 йил.

Лойиҳанинг мақсади: Сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мослашиш салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирлар ва ҳаракатларни  миллий ўлчаш, ҳисобот ва текшириш тизимини ривожлантириш учун Ўзбекистонда сув ресурсларига иқлим ўзгаришининг таъсирини баҳолаш технологиясини ишлаб чиқиш.

Кутилаётган илмий натижалар:

  • математик моделлаштириш усуллари ва сунъий йўлдош ёрдамида қор-муз қопламини мониторинг қилиш технологиялари асосида  иқлим ўзгариши сценарийлари (CMIP6)га мос равишда Амударё ва Сирдарё ҳавзалари дарёлари сув оқимига иқлим ўзгаришини баҳолаш усуллари ишлаб чиқилади (Киото ва Чибо университетлари билан ҳамкорликда);
  • оқимни ўлчашнинг тўлқинли ковариацион тизимларини (EC-Eddy-covariance flux systems) қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади (Чибо университети билан ҳамкорликда);
  • «SiBUC» (Киото университети) моделини квази-реал режимда ер ресурсларини мониторинги бўйича Ўзбекистон шароитлари учун  текшириш натижалари олинади (Киото университети билан ҳамкорликда);
  • сув ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирлар ва ҳаракатларни  миллий ўлчаш, ҳисобот ва текшириш тизимини ривожлантириш учун ёндашувлар, усуллар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилади;
  • сув ресурсларидан фойдаланишни самарали бошқариш учун гидрологик кузатишлар мониторинги тармоғини оптималлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

БМТТД ва ЙИЖ “Иқтисодиётнинг энг заиф қатламлари ва минтақаларини иқлим ўзгаришига нисбатан йўналтирилган, Ўзбекистонда ўрта ва узоқ муддатли мослашув режалаштириш чора ва ҳаракатларини тарғиб қилиш ММР” лойиҳаси

Лойиҳанинг асосий мақсади иқлим ўзгаришига энг заиф секторларда иқлим ўзгаришига мослашишни режалаштиришнинг самарали воситасини яратиш, бунда иқлимий фавқулотда вазиятларни бошқаришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда.

Лойиҳа иқлим ўзгаришига энг сезгир бўлган учта мақсадли ҳудуднинг (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм) мослашув ривожланишини режалаштиради.
Лойиҳа маъқулланган ва 2020 йилдан ишга туширилган.