Табиий муҳит ифлосланиши тадқиқоти бўлими

Бўлим тузилмаси:

Экологик мониторинг лабораторияси

Ер усти сув сифатини тадқиқоти лабораторияси

Бўлимнинг асосий вазифалари

  • Табиий муҳитларнинг экологик ҳолати мониторинги ва тадқиқотларини илмий асосланган методологиясини ривожлантириш;
  • Табиий муҳитларнинг ифлосланиши мониторингининг мавжуд тизимлари механизмини такомиллаштириш – назорат постларини, кузатув дастурларини жойлаштиришни оптималлаштириш, янгиланган ҳужжатлар тизимини ташкиллаштириш;
  • Атроф-муҳит сифатини баҳолаш бўйича қабул қилинган халқаро ҳужжатларни Ўзбекистон шароитларига мослаштириш ва аттестация қилиш;
  • Атмосфера ҳавоси сифати, шу жумладан аерозоллар ва иссиқхона газлари устидан назорат тармоғини оптималлаштириш билан боғлиқ тадқиқотлар олиб бориш;
  • Табиий муҳитларнинг ифлосланиши бўйича маълумотлар омборини ташкил этиш;
  • Атроф-муҳитга антропоген таъсирни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Табиий муҳит ҳолатини масофадан мониторинг қилишни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
  • Ҳаво массалари томонидан аерозолларни ўтказишнинг математик моделларини такомиллаштириш;
  • Илмий иш, монографиялар, услубий тавсиялар ва йўриқномалар чоп этишга тайёргарлик ишларини ташкиллаштириш;
  • Ўзгидромет хизматлари, шунингдек бошқа вазирлик ва идоралар бўлинмалари фаолиятида табиий муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш ишларини ташкил этишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ифлосланиш даражасини аниқлаш бўйича экспедиция ишларини ўтказиш;
  • Ўз фаолияти йўналишлари бўйича илмий семинарлар ва конференцияларни ташкилллаштириш ва бевосита иштирок этиш;
  • Сув сифатини мониторинг қилиш тизимини оптималлаштириш бўйича ишлар;
  • Ўзбекистон дарёларининг гидрокимёвий ҳолатини ўзгариши бўйича тадқиқотлар ва ГАТ технологияларини қўллаб-қувватлаш орқали ер усти сифат ахборот-таҳлил тизимини ишлаб чиқиш;
  • Илмий меҳнат, монографиялар, услубий тавсиялар ва йўриқномаларни нашр этишга тайёрлаш;
  • Ўзгидромет хизматлари ва лабораториялари, ҳудудлар фаолиятида илмий-методик ёрдам кўрсатиш;
  • Туманлар ва алоҳида жойларни экспедиция-кўрикдан ўтказиш, кимёвий таҳлиллар ўтказиш учун сув намуналарини танлаш;
  • Атроф-муҳит объектларини баҳолашда космик фотосуратлар билан ишлашни ташкиллаштириш;
  • Ифлосланишнинг олдини олиш ва камайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • Айдар-Арнасой кўл тизими мисолида сув объектларининг экологик ҳолатини баҳолаш бўйича методологик ёндашувларни ривожлантириш ишларини амалга ошириш;
  • Экосистема компонентларидаги ифлослантирувчи моддалар таркибини баҳолаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
  • Сув массаларининг ифлосланиш даражасини ўрганиш;
  • Ўзгараётган иқлим шароитида ер деградациясини ва қурғоқчилик хавфсизлигини баҳолаш учун масофадан зондлаш усуллари ва технологияни ривожлантириш ва мослаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш;
  • Амударё ва Сирдарё трансчегаравий дарёларининг гидрологик ва гидрокимёвий режимларини тадқиқотлар олиб бориш;
  • Атроф-муҳит объектларининг ифлосланиш даражасини баҳолаш бўйича кимёвий таҳлиллар ўтказиш

Фойдаланиш соҳаси

  • Ўзгидромет тармоқлари ва манфаатдор вазирлик ва идораларини замонавий усуллардан (технологиялар ГАТ, космик расмлар) фойдаланган ҳолда атроф-муҳит объектларининг комплекс экологик мониторингини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича илмий маълумотлар билан таъминлаш;
  • Атроф-муҳит объектларининг сифатини баҳолаш бўйича олинган методологик ишланмалардан минтақанинг экологик ҳолати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қарор қабул қилувчи тузилмалар учун жойнинг ривожланиш ҳолати тўғрисида таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланиш;
  • Атроф-муҳит объектларининг сифати бўйича яратилган маълумотлар базаси хўжалик юритувчи субъектлар учун ахборот тайёрлаш учун фойдаланиш;
  • Экологик мониторинг самарадорлигини ошириш усуллари бўйича натижалар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаштириш учун табиий ресурсларни бошқариш соҳасида, шунингдек, фавқулодда вазиятлар прогнозини тузишда ва уларнинг олдини олиш чораларини олишда зарур.
  • Экотизимни барқарорлаштириш ва ҳолатини яхшилаш бўйича олинган натижалар Ўзгидромет Мониторинг ва тезкор хизмати бўлими, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишда фойдалаилади.
  • Тошкент экологик мониторинги тизимини такомиллаштириш натижалари саноат ва қишлоқ хўжалиги токсикантлари томонидан ГАТ технологияларидан фойдаланиш билан ифлосланишнинг турли даражасини аниқлаш учун фойдаланилади.