Сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича халқаро лойиҳа
28-29 октабр кунлари Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнология институтида “Оролбўйида сув-енергетика, озиқ-овқат ва атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги (https://uza.uz/uz/posts/halqaro-loyiha-suv-resurslarini-boshqarish-ishlari-yaxshilanmoqda_651456)” мавзуида халқаро семинар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган халқаро НЕХУС Гаинс ҳамда Ҳйдро 4У лойиҳалари доирасида ташкил етилган семинарда лойиҳа мутахассислари, експертлари, сув ресурсларини бошқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида илмий-тадқиқотлар олиб бораётган олимлар, Фарғона водийсидаги йирик сув иншоот ва тизимлари вакиллари иштирок етди. Тадбирда лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғоришда сув тежовчи илғор технологияларни қўллаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим жиҳатлари ва мавзуга оид бошқа қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.
Семинар очилишида сўз олган Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори Тоҳиржон Султонов, Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти Марказий Осиё офиси тадқиқотчиси Зафарбек Ғафуров томонидан семинарнинг мақсад-вазифалари, халқаро NEXUS Gains ҳамда Hydro 4U лойиҳаларининг аҳамияти, лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берилди, фикр, мулоҳазалар билдирилди.
Семинарнинг иккинчи кунида семинар ишчи гуруҳлари томонидан сув ресурсларини яратиш тизимини такомиллаштириш, бу борадаги муҳим масалалар, кичик гидроелектр стансиялар имкониятларини кенгайтириш, сув хўжалиги йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ушбу ГМИТИ кичик илмий ҳодимлари ҳам бевосита қатнашди ва кўплаб янги маълумотлар олинди.



