Миллий лойиҳалар

Бугунги кунда Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти (ГМИТИ) олимлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган бир қатор илмий амалий лойиҳалар устида ишлашмоқда.

№ АЛМ-202107010 “ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ШАРОИТИДА ТОҒ МУЗЛИКЛАРИ МАССАСИ БАЛАНСИ ЎЗГАРИШИНИНГ МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИ ВА МУЗЛИКЛАРНИНГ КЕЛАЖАКДАГИ ҲОЛАТИНИ ТАВСИФЛОВЧИ СЦЕНАРИЙЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ” мавзуидаги илмий амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Хамкор ташкилотлар: Геология ва геофизика институти(https://uzgeouniver.uz/uz/pages/igig), Ўзбекистон Миллий Университети(https://nuu.uz/) .

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: июль 2021 йил – июнь 2024 йил.

Лойиҳанинг мақсади: иқлим ўзгариши шароитида музликлар массаси балансини йиллик ўзгаришини тадқиқ этишда мавжуд усуллар – гляциологик, масофадан зондлаш ва моделлаштириш орқали комплекс мониторинг тизимини йўлга қўйишдан иборат. Лойиҳада музликлар мониторингини олиб боришда коплекс ёндашиш музликлар шакл ва ўлчам кўрсаткичлари ҳисоблашларни амалга оширишга ва музликлар массаси балансини келажакда ҳолатини тавсифловчи сценарийлар ишлаб чиқиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Кутилаётган илмий натижалар:

  • Ўрта Барқироқ музликлари йиллик массаси балансининг ўзгариши мониторинги натижалари;
  • Барқироқ музлигининг тўйинишида қор кўчкиларининг ҳиссаси;
  • Барқироқ музлиги қор чегараси баландлигининг мавсумий ўзгариши;
  • Ойгаинг дарёси ҳавзасида (Текешсай, Аютор ва Барқироқ) қор ва муз сувларининг оқим шаклланишида қўшган ҳиссаларининг миқдорий кўрсаткичлари;
  • Ернинг сунъий йўлдоши маълумотлари асосида олинган Писком дарёси ҳавзаси музликларнинг ҳозирги ҳолатини тавсифловчи морфометрик кўрсаткичлари;
  • дала кузатувлари ва иқлимий маълумотларга асосида ишлаб чиқилган музликларнинг ҳолатини тавсифловчи сценарий (2050 йилгача);
  • 2050 йилгача тоғ дарёлари оқимининг ўзгариши сценарийлари;
  • Писком дарёси ҳавзасидаги музлик кўлларининг морфометрик кўрсаткичлари ва уларининг 2050 йилга қадар ўзгариши сценарийлари.

№ АЛМ-202107009 “ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИНИНГ COSMO-CA СОНЛИ МОДЕЛИ МАЪЛУМОТЛАРИ АСОСИДА ХАВФЛИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ҲОДИСАЛАР (КУЧЛИ ШАМОЛ, ЖАЛА ЁМҒИРЛАРИ, СЕЛ ТОШҚИНЛАРИ) МОНИТОРИНГ ТИЗИМИ ВА УНИНГ МОБИЛ ИЛОВАСИНИ ЯРАТИШ” мавзуидаги илмий амалий лойиҳа  

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Хамкор ташкилотлар: Ўзбекистон Миллий Университети.

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: июль 2021 йил – июнь 2023 йил.

Лойиҳанинг мақсади: Мамлакатда глобал иқлим ўзгариши жараёни тезлашаётган айни даврда маълум ҳудудларда муайян вақт оралиғида кузатиладиган хавфли гидрометеорологик ҳодисалар(кучли шамол, жала ёмғирлар ва сел-тошқинлари)ни олдиндан прогноз қилиш, эрта огоҳлантириш тизимини об-ҳаво прогнозининг сонли моделлари ҳамда геоахборот карталар портали асосида  яратиш кўзда тутилган.

Кутилаётган илмий натижалар:

  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари учун тўр қадами 2,2 х 2,2 км ўлчамли COSMO-CA моделининг ҳисоблаш натижалари аниқлиги оширилади;
  • Ўзгидромет тармоғидаги МРЛлар маълумотларини COSMO-CA моделига киритиш орқали ҳисоблаш аниқлиги оширилади;
  • модел ҳисоблаш натижалари бўйича қўшимча параметрларни (қатлам ўртача ҳарорати, инверсия қатлами, ҳароратнинг вертикал градиенти ва ҳ.к.) аниқлаш учун Fieldextra дастурий пакети ишга туширилади;
  • ICON моделига ўтишга эришилади;
  • модел ҳисоблаш натижаларини визуализациялаш сифати оширилади;
  • кучли шамоллар ва жала ёмғирларининг шаклланиш ўчоқлари ва жадаллигини тавсифловчи прогностик карталар тузилади;
  • модел натижалари асосида кучли шамол ва ёғинларини прогнозлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилади;
  • тоғ дарёлар ҳавзасида шаклланган сел-тошқинларни етиб келиш вақти билан метеорологик омиллар, хусусан, жала ёмғирларининг интенсивлиги ва миқдори орасидаги боғланишларнинг регрессия тенгламалари яратилади.

№ АЛ-21071175 “БИОИҚЛИМИЙ ШАРОИТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ТУРИЗМ ҲУДУДЛАРИДА ТУРПАКЕТЛАРНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛОВЧИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН ТУРИСТИК САЛОҲИЯТИНИ КЎРСАТУВЧИ КАРТОГРАФИК МОДЕЛ ВА УНИНГ ИЛОВАСИНИ ЯРАТИШ” мавзуидаги илмий амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Хамкор ташкилотлар: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти(https://www.cspi.uz/uz),  Ўзбекистон Миллий Университети.

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: апрель 2022 йил – март 2023 йил.

Лойиҳанинг мақсади: Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг иқлимий шароитларини баҳолаш, уларнинг биометеорологик шароитларини ҳаво қурғоқчилигининг термогигрометрик коэффициенти воситасида аниқлаш, биоиқлимий шароитларнинг фазо ва макондаги тақсимот қонуниятларини тадқиқ этиш, туристик марказлар биоиқлимий шароитларини ҳисобга олган ҳолда йилнинг турли мавсумлари учун янги турпакетларни ишлаб чиқиш ва туризмнинг йил давомидаги барқарорлигига эришиш, ҳудудларда куннинг комфорт даврини инобатга олган ҳолда туристик дастурларни тузишда зарур таклифлар бериш, туристик марказларда йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, лойиҳани бажариш якунида олинган натижаларни мужассамлаштирувчи картографик модел ва унинг мобил иловасини яратиш.

Кутилаётган илмий натижалар:

  • биометеорологик индекс сифатида илк бор ҳаво қурғоқчилигининг термогигрометрик коэффициентидан фойдаланиш имконияти илмий асосланади;
  • унинг асосида Ўзбекистоннинг биоиқлимий ресурслари илк бор баҳоланади;
  • биоиқлимий шароитларни ҳисобга олиш асосида тадқиқот объектларида қўшимча туристик “ўсиш қутблари” аниқланади;
  • биоиқлимий шароитлар ва туристик оқимни боғловчи эконометрик модел ишлаб чиқилади;
  • соҳага ажратилаётган мақсадли бюджет маблағлари ва киритилаётган инвестициялардан самарали фойдаланишга эришилади;
  • Тадқиқот объектлари туристик потенциалининг картографик модели ҳамда унинг асосида маҳаллий ва хорижий туристлар учун энг мақбул мавсумларни танлаш имкониятини берувчи мобил илова яратилади;
  • туристик оқимни аниқлаш асосида жойлаштириш объектлари ва туристик хизмат кўрсатиш субъектлари сонини ошириш бўйича манзилли прогнозлар ишлаб чиқилади.

№ ИЗ-2020113030  “ЎЗБЕКИСТОНДА СТАБИЛ ИЗОТОПЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИФЛОСЛАНИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ДАСТУРИЙ МАҲСУЛОТ ЯРАТИШ” мавзуидаги илмий  амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: май 2022 йил – апрель 2025 йил.

Лойиҳанинг мақсади: Ўзбекистондаги дарёларнинг тўйиниш манбалари (музлик, қор, ёмғир, ер ости сувлари) ва уларни ифлослантирувчи манбаларни ҳудудий ва даврий ўзгаришларини изотоп гидрологияси усуллари ёрдамида баҳолаш ҳамда Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ-WMO) ва Халқаро атом энергетикаси агентлиги (ХАЭА-IAEA)нинг GNIP (The Global Network for Isotopes in Precipitation – Ёғинлардаги изотоплар глобал тармоғи) ва GNIR (Global Network of Isotopes in Rivers – Дарёлардаги изотоплар глобал тармоғи) маълумотлар базаларига интеграцияланадиган дастурий маҳсулот яратишдан иборат. 

Кутилаётган илмий натижалар:

  • Ўзбекистонда изотоплар гидрологияси усуллари ёрдамида сув ресурслари ва уларнинг сифати мониторинги тизимининг услубий асослари яратилади;
  • Ўзбекистон дарёлари сувлари ва ёғинлардаги δ2H ва δ18O изотопларининг вақт ва ҳудуд бўйича ўзгаришлари аниқланади;
  • Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари мисолида дарёлар тўйиниш манбалари (музлик, қор, ёмғир, ер ости сувлари)нинг дарё оқимига ҳиссаларининг миқдорий кўрсаткичлари аниқланади;
  • ЖМТ ва ХАЭАнинг GNIP ва GNIR глобал базаларига интеграцияланган, Ўзбекистондаги ёғинлар ва дарёлар сувлари таркибидаги δ2H ва δ18O изотоплари миқдори маълумотлари базаси яратилади;
  • Ўзбекистонда халқаро стандартларга мос изотоплар лабораторияси ташкиллаштирилади;
  • стабил изотопларнинг вақт ва ҳудуд бўйича тақсимланиши дастурий маҳсулот яратилади.

№ PZ-203132020  “ДАРЁЛАР ОҚИМИ УЗОҚ МУДДАТЛИ ПРОГНОЗЛАРИ  СИФАТИНИ ОШИРИШ УЧУН МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАР, МАСОФАВИЙ ЗОНДЛАШ ВА ЕР УСТИ КУЗАТИШ ТАРМОҒИ МАЪЛУМОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА ЎЗБЕКИСТОН ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА ҚОР ЗАХИРАЛАРИ ШАКЛЛАНИШИ ДИНАМИКАСИНИНГ ЯНГИ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИНИ ЯРАТИШ” мавзуидаги илмий  амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: январь 2022 йил – декабрь 2023 йил.

№ АЛМ-202107008  “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДЛАРИ УЧУН СЕЛ ОҚИМИ ХАВФИНИ ОЛДИНДАН ОГОҲЛАНТИРИШНИНГ ИНТЕРАКТИВ ОНЛАЙН ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ” мавзуидаги илмий  амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: июль 2021 йил – июнь 2024 йил.

№ АЛ-202102320  “ТУРЛИ ЖАДАЛЛИКДАГИ ЖАЛА ЁҒИНЛАРИ НАТИЖАСИДА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ СУВ ТОШҚИНИ ҲУДУДЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ПРОГНОЗЛАШ БЎЙИЧА РАҚАМЛИ КАРТАСИНИ ЯРАТИШ”  мавзуидаги илмий  амалий лойиҳа

Ижрочи ташкилот: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.

Лойиҳанинг  бажарилиш  муддати: май 2022 йил – апрель 2024 йил.

№ АЛ-5721122055 “Ер ва сунъий йўлдош маълумотлардан фойдаланган ҳолда қум ва чанг бўронлари мониторинг тизими техналогиясини ишлаб чиқиш” мавзуидаги илмий-амалий лойиҳа

 Молиялаштириш 2022 йил  бошланган

№ АЛ-202102320 “Турли жадалликдаги ёғинлар натижасида Тошкент шаҳрининг сув тошқини ҳудудларини аниқлаш ва прогнозлаш рақамли картасини яратиш” мавзуидаги илмий-амалий лойиҳа

 Молиялаштириш 2022 йил  бошланган