Гидрометеорология илмий тадқиқот институти илмий ҳодимлари 28-октабр Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Иқлим ўзгариши ва унинг атроф муҳитга таъсири: муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда ўз маърузалари билан фаол иштирок этди. Конференция мақсади ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда география, гидрология, метеорология, иқлимшунослик, экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқа турдош фанлар соҳаларининг долзарб муаммолари доирасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижаларини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш, иқтидорли ёш олимларни истиқболли илмий йўналишларга жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасида фан ва инновациянинг интеграциясини ёритишдан иборат эди. Шунингдек, конференцияда Россия, Туркия, Япония, Ҳиндистон, Тожикистон каби мамлакатлардан 10 га яқин хорижлик олимлар бевосита ҳамда онлайн ўз тадқиқот ишлари натижалари билан бўлишдилар.