Бўлим тузилмаси:

• Иқлимни моделлаштириш лабараторияси

Амалий иқлимшунослик лабараторияси

Бўлимнинг асосий вазифалари

  • Бўлим фаолияти Ўзгидромет иқлим кадастри бўлими билан ҳамкорликдаги ишлар асосида иқлим мониторинги, иқлимнинг ўзгариши ва узоқ муддатли тенденцияларини таҳлил қилиш соҳасидаги илмий ишлар билан боғлиқ.
  • Ўзгидромет ҳузуридаги архивлар фондининг метеорологик маълумотлар ахборот базасини яратиш ва ривожлантириш бўйича ишларга илмий-методик раҳбарлик қилиш;
  • Ихтисослаштирилган маълумотларни ишлаб чиқиш ва яратиш;
  • Ўзгидромет билан иқлим маълумотларини тайёрлаш ва тадқиқот ўтказиш бўйича қўшимча ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
  • Иқлим тизимининг ҳолатини таҳлил қилиш, глобал иқлим ўзгаришларини ўрганиш;
  • Иқтисодиётнинг турли тармоқларида иқлим ўзгариши шароитлари таъсирини баҳолаш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқлим шароитлари мониторингини таҳлил қилиш;
  • Иқлим маълумотларини илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш ва иқтисодиёт тармоқларини таъминлаш учун умумлаштириш;
  • Иқлим ҳолати бўйича маълумотнома-ахборот нашрларини тайёрлаш.

Фойдаланиш соҳаси

Давлат фуқаро авиацияси, туризм соҳаси, соғликни сақлаш идоралари ва бошқа манфаатдор ташкилотларни иқлимий маълумот ва тавсифлар билан таъминлаш.