Институт таркиби

Тошкентда метеорологик кузатувлар 1867 йилнинг декабридан бошлаб олиб борилган. 1870 йилнинг мартидан “Туркестанские ведомости” (Тошкент) газетасида об-ҳаво, метеокузатув маълумотлари нашр қилина бошлаган. 1873 йилдан Тошкент астрономия ва физика обсерваторияси фаолият юрита бошлади. 1876 йилнинг сентябирида Тошкент – обсерватория метеостанцияси очилди ва ҳозирги кунгача ишлаб келяпти.

Ўзбекистон гидрометхизматининг расмий ташкил этилган куни – 1921 йил 7 май кунидир. 1931 йилдан бошлаб Гидрометхизмат ҳам метеорологик, ҳам гидрологик кузатувларни мунтазам равишда олиб боради. 1992 йилда Гидрометхизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошқармаси (Бошгидромет) ҳуқуқий мақомини олди. 2004 йилнинг апрел ойидан бошлаб Бошгидромет Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сифатида қайта ташкил этилди.

Ўзгидромет ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти тузилиши қуйидагича:

Институт таркиби